+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

Орамизда мурувватли инсонлар кўп

жараён

Карантин бошлангандан буён кўчабошилар, отинойи, фаоллар билан биргаликда хонадонлар тинчлиги, оила аъзоларининг саломатлиги, карантин пайтида тирикчилиги қандай ўтаётганлиги юзасидан хабардор бўлиш мақсадида ҳар куни хонадонларни айланиб юрибмиз. Ким ишсиз, ким нимага муҳтож бўляпти, қандай муаммоси бор, аниқлаб, ёрдам бериш чораларини кўришга ҳаракат қиляпмиз.

Хонадонларга кирганимда ёши улуғ онахонларимиз кўзида ёш билан "Биздан нима ёрдам, қизим?" деб сўрайдилар. "Уйингиздан чиқмасдан, дуо қилиб ўтирсангиз бўлгани, онахон", деб жавоб бераман. Аҳолимиз орасида ижтимоий соҳада ишлайдиган, ёки хорижда ишлаб даромад топадиган фуқаролар ҳам бор. Ҳозирги вазият сабаб уларнинг оиласига даромад кирмай қолди. Шуларнинг ҳолидан хабар олиб, ишсиз қолганларни вақтинча бўлса ҳам иш билан таъминлашни ўйлаб чиқдик.

Шукрки, ҳудудимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўзини тиклаб олган, маҳалла-кўйга фойдаси тегадиган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас. Рамазон ойи бошланишидан олдин уларнинг ўзлари идорамизга кириб келишди. "Бизга нима хизмат бор?, карантин пайтида қийналиб қолган оилалар бўлса, айтсангиз. Маҳалламизда муҳтож бўлатуриб, уйимизда бемалол еб-ичиб ўтиролмас эканмиз", дейишганида жуда хурсанд бўлиб кетдим. Мана, сизга инсонийлик. Ўзбекнинг мард, тантилиги мана шунақа пайтларда билинади.

Тадбиркор ва фермерларимиз кам таъминланган, ҳозирги кунда ишсиз, турмуш ўртоқлари хорижда бўлган, ёки оила бошлиғи вафот этган ҳамда ногирони бор хонадонларга озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, нақд пулдан ёрдам қилдилар.

Тарғибот-ташвиқот ишлари, саъй-ҳаракатларимиз яхши самара бериб, ҳудудимизда коронавирусга чалинган бемор ҳам, карантинга олинган хонадон ҳам йўқ.

Ҳар қандай синовнинг мукофоти, ҳар қандай сабрнинг ажри бор. Шундай дамларда талвасага тушмасдан, сабр билан Аллоҳнинг қазои-қадарига рози бўлиш, бир-биримизга меҳр-оқибат кўрсатиш, мурувват билангина бу кунларни енгиб ўта оламиз. Шукр, ҳали орамизда мурувватли инсонлар кўп, демак, бу - ҳали ҳаёт давом этади, деганидир.

Интизор ШОМИРЗАЕВА,

 

Улуғнор туманидаги Улуғбек МФЙ раисининг ўринбосари.