+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Нояб 2016

АЁЛ - БАХТ ВА МЕҲР ТИМСОЛИ

(45-сон, 2016 й)

Истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизлар, уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштироки, турмуш фаровонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Вилоятимизда, хусусан, Қўрғонтепа туманида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хотин-қизларнинг оилада, жамиятда тутган ўрни беқиёс. Оқила, гўзал аёлларимиз ўзларининг меҳри, ғамхўрлиги билан оилада, қолаверса, бутун жамиятда поклик, самимият ва юксак маънавий муҳитини шаклланишига беқиёс ҳисса қўшадилар.

Айни кунда Қўрғонтепа туманида истиқомат қилаётган 200 минг нафардан зиёд аҳолининг қарийб ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Қўмита тумандаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Айниқса, тиббиёт бирлашмаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, ФҲДЁ туман бўлимлари, таълим муассасалари, яъни тумандаги  6 касб-ҳунар коллежи, 52 умумтаълим мактаби, 28 мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бу борада тумандаги 63 маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган турли йўналишлардаги комиссиялар, "Саломатлик" секторлари, "Ораста қизлар давраси" тўгаракларининг самарали фаолияти ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, жамиятдаги ўрнини  мустаҳкамлаш, тадбиркор опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, турли соҳаларда ибратли фаолият юритаётган илғор аёллар сафи янада ортди. Хусусан, "Универсал белла" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳаббатхон Юлдашева, "Омад-ҳамкор- ишонч" фермер хўжалиги раҳбари Мавлудахон Умарова, тикув цехи раҳбари Муҳаббатхон Азизоваларнинг ибратли ишларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фарзанд тарбияси, хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Чорвадор, Тадбиркор, Бирлик, Нафосат, Бирлашган, А.Жомий, Хон кўча, Янги қўрғон, Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинларида бу борада ишлар намунали ташкил этилган.

 Аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича туман тиббиёт бирлашмасининг шифокорлари иштирокида ўтказилаётган семинар ва мулоқотлар ҳам ижобий натижалар бермоқда. Бу борада Истиқлол, Ибн Сино, Устоз маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилган ишлар барчага ибрат бўлмоқда.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз салоҳиятларини юзага чиқариш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Яқинда Польша давлатида каратэ бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубогида Меҳринисо Маҳаммаджонова ҳамда Севара Мансурова ўз вазн тоифасида 1-ўринни эгалладилар. Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Саидахон Қулматова, айни кунга қадар маданият ва санъат соҳасида вилоят, республика миқёсида қатор ютуқларга эришиб келаётган Хонзодабегим Расулова, Муқаддасхон Тоштемироваларнинг иқтидорларини алоҳида эътироф этишни истардим.

Уй бекалари, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, опа-сингилларимизни спортнинг оммавий турларига жалб этиш, турли спорт мусобақалари ўтказиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг август ойи Ўзбекистон Республикаси давлат  мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Аёллар спорт фестивали"нинг вилоят босқичида 21 нафар уй бекаларимиз спортнинг стол тенниси, волейбол, шахмат, дартс, гимнастрада турлари бўйича иштирок этиб, "Энг иқтидорли жамоа" номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритдилар, фестивалнинг республика  босқичида эса "Энг латофатли жамоа" номинацияси бўйича ғолиб деб топилганлиги,    шунингдек, Маъмуробод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ашуровлар оиласи "Биз ақл-идрокли оилалармиз!" спорт мусобқасининг вилоят босқичида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллаганлиги  барчамизни қувонтирди.

Туманда юқоридаги каби ибратли ишларни амалга оширишда қўмитамизга яқиндан ёрдам бериб келаётган Умидахон Юсупова, Донохон Хабибуллаева, Марҳабохон Тожибоева, Солияхон Омошева сингари қўмитамиз фаоллари ҳамда туман бош отинойиси Лолахон Раҳимова, фаол отинойилар Муҳаббатхон Аблазова, Ўктамхон Абдуллаеваларнинг хизматларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Мухтасар айтганда, фаолиятимизнинг бош мақсади, жамиятимиз кўрки бўлган опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, уларни ҳамиша қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни янада юқори босқичга кўтаришдан иборат.

 

Ферузахон АБДУЛЛАЕВА,

 

Қўрғонтепа тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.