+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Янв 2020

Ҳарбий аёл эканлигимдан фахрланаман, - дейди Назирахон АКБАРОВА

Ҳар йўлнинг ўз хақиқати, ҳар касбнинг машаққати бор. Мана шундай машаққатли ва масъулиятли касб эгалари бўлган ҳарбийларга ҳамма ҳавас билан қарайди. Агар бу касб эгаси аёл бўлса, у кўпларнинг нафақат ҳавасини, балки хайратини оширади.

 Аёлнинг эгнидаги ҳарбий либос гўё унинг латофатини янада ошираётгандек. Кўзларидаги ўзига бўлган ишонч унинг шижоат, куч-ғайратини намоён этса, юзидаги ним табассум, хаё аёллик жозибаси уни асло тарк этмаганидан дарак беради.

Оддий аскар Назирахон Акбарова Андижон шаҳрида туғилиб ўсган. Болалигидан ҳарбий бўлишни орзу қиларди. Мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ жисмоний тарбия, бошланғич ҳарбий таълим дарсларини интиқлик билан кутар, дарс жараёнида пухта билим олишга, ҳарбий машқларни астойдил бажаришга ҳаракат қиларди. Астойдил ҳаракат қилган киши, албатта, ўз орзусига етишади. Бунинг учун нафақат истак, балки мақсадга интилиш, иштиёқ ва қийинчиликларни енгиб ўтиш йўлида сабр-бардошли бўлиш керак.

Назирахон ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, Андижон Алоқа коллежида таҳсил олди. Аммо болаликдаги истак уни бир зум бўлсин тарк этмасди. У албатта, ҳарбий форма кийиш, ҳарбий хизматчи бўлиш учун ҳаракатни тўхтатмади, мудофаа ишлари бўлимига ҳужжатларини тақдим этди. Шижоатли, ёш қиздаги ўзига бўлган ишончни кўрган мутасаддилар уни ҳарбий хизматга қабул қилдилар.

2004 йил Андижондаги ҳарбий қисмда, сўнгра Фарғона, Тошкент вилоятларидаги харбий қисмларда фаолият олиб борди. Ҳозирда эса Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда. Ишининг малакали мутахассиси бўлган Назирахон ўзига топширилган ҳар қандай вазифани бекаму кўст бажариши билан командирлар ишончини, сафдошлари ҳурматини қозониб келмоқда. Хизматдаги муваффақиятлари учун Мудофаа вазирлиги, қисм ҳамда округ қўмондонлигининг ташаккурнома ва фахрий ёрлиқларига сазовор бўлган.

- Қалбида Ватанга ўзгача меҳр, шижоати бўлмаган аёл харбий бўла олмайди - дейди  Назирахон Акбарова. - Мендаги ҳарбийликка бўлган кучли қизиқиш, касбимда дуч келадиган қийинчиликларни осон енгиб ўтишимга ёрдам беради. Қолаверса, юртимизда биз - ҳарбий хизматчиларга кўрсатилаётган эътибор, хизматни аъло даражада ўташ учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар менга куч беради, янада шижоат билан хизмат қилишга ундайди. Бир сўз билан айтганда, ҳарбий аёл эканимдан фахрланаман.

Ҳа, Назирахон чинакам бахтиёр аёл. У ўзи орзу қилган касб, кўплар ҳавас қилса арзийдиган оила соҳибасидир. Икки фарзандини эл-юрт ишига камарбаста инсонлар қилиб тарбиялади. Фарзандлари камолидан қувониб яшаётган Назирахон яқинда қайнона бўлди. Аслида аёл учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак?!

 

Ватан ҳимоясига бел боғлаб мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида мардона хизмат қилаётган қахрамонимиз сингари барча қиз-аёлларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз. Улардек жасур ва қатъиятли опа-сингилларимиз сафи кенгаяверсин.