+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Янв 2020

Ҳарбий либосга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан

Ҳилолахон Юсупова Булоқбоши туманидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган аёллардан бири. Ўзининг меҳнатсеварлиги, топширилган ҳар қандай вазифани сидқидилдан бажариши билан аскар ва зобитларнинг ҳурматини қозонган.

Ҳ.Юсупова Хўжаобол туманидаги туғилган, тумандаги 22-умумтаълим мактабида таҳсил олган. У болалигидан спортга жуда қизиқар эди. Тенгдош дугоналари билан ёғочдан ясалган қиличларда қиличбозлик ўйнар, сузиш, югуриш, курашиш бўйича ҳам илғор ва чапдастлиги барчани лол қолдирарди. Мактабни аъло баҳоларга тамомлаган Ҳилолахон Юсупова Андижон шаҳридаги миллий касб-ҳунар коллежининг ҳисобчилик йўналишига ўқишга кирди. Ўқиш давомида ҳам кўплаб мусобақаларда иштирок этиб, коллежни фаол ўқувчилар қаторида тамомлади. Болалик орзуси ҳарбий бўлиш уни бирор лаҳза тарк этмади, эгнига ҳарбий либос кийишни чин дилдан истарди. Ва у ўз мақсади сари интилиб мудофаа ишлари бўлимига ҳужжатларини тақдим этди. Омади келиб, ҳарбий соҳага ишга қабул қилинди.  Шижоатли, ёш қиздаги ўзига бўлган ишончни кўрган мутасаддилар уни ҳарбий хизматга қабул қилдилар.

Мана етти йилдирки, у ҳарбий сифатида она Ватанимизга хизмат қилиб келмоқда.  Оддий аскар Ҳилола Юсупова сафдошлари орасида фаол ёшлардан бири  саналади. Ҳарбий қисмлар ўртасида ўтказиладиган турли спорт мусобақаларида, байрам тадбирларидаги фаол иштироки   билан юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда.

- Аёл киши учун ҳарбий соҳада ишлаш осон эмас, хузур-халоватдан воз кечишга, доимий изланиб, жисмоний тарбия билан шуғулланиб иш олиб боришга тўғри келади, - дейди Ҳилола биз билан суҳбатда.  - Аммо касбга, ҳарбийликка бўлган меҳр-муҳаббат кишига куч ва шижоат берар экан. Шу боис, ҳамиша эгнимдаги ҳарбий либосга лойиқ бўлишга интилиб келаман. Ҳарбий қисмимизда уч нафар аёл хизмат қилади. Ҳарбий қонун-қоидаларни амал қилиш касбимизда энг муҳим жиҳат ҳисобланади. Билмаганларимизни бир-биримиздан, устозлардан, командирларимиздан сўраб ўрганишга ҳаракат қиламиз.  Бу менга хизматни олиб боришда жуда ҳам асқотмоқда. Балки, шу боис, яқинда вилоятдаги ҳарбий қисмлар ўртасида ўтказилган "Тўмарис авлодлари" кўрик-танловида қатнашиб фахрли биринчи ўринни, сузиш бўйича ўтказилган мусобақада эса иккинчи ўринни эгалладим. Эришаётган ютуқларим билан раҳбарлар ишончини оқлашга, ҳарбий қисмимиз нуфузини оширишга ҳаракат қиляпман.

 

Ватан ҳимоясига бел боғлаб мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган Ҳилолахон сингари барча қиз-аёлларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз. Улардек жасур ва қатъиятли опа-сингилларимиз сафи кенгаяверсин.