+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Окт 2019

Ҳеч бир аёлнинг ташвиши, муаммоси эътиборимиздан четда қолмайди

Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятидан

Туманимизда 103 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, шундан 55 минг нафарга яқини хотин-қизлардир. Уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, оилаларини   мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш каби қатор йўналишларда, айниқса, оилавий бизнес, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, опа-сингилларимиз бандлигини таъминлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимиз саноатлашган ҳудуд бўлгани учун бизда      бандлик масаласида  муаммолар йўқ. Айни кунда ҳудудимизда 260 дан зиёд катта-кичик тикув-трикотаж корхоналари, цехлар фаолият кўрсатади. Ҳар бир маҳаллада ишлаб чиқариш цехлари мавжуд. Биргина Мустаҳкам маҳалла фуқаролар йиғинида 8 та ишлаб чиқариш цехи фаолият кўрсатмоқда. Юзлаб қиз-жувонларимиз ишлаб,  рўзғорига ёрдам беряпти. Жорий йилда 5 та йирик ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди. Натижада, 1400 нафарга яқин аёллар ишли бўлди.

Бундан ташқари, 22 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизларга қўмита жамоат фонди ҳисобидан 450 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида яна 175 нафар қиз-жувонларимизнинг бандлиги таъминланди. 

Умуман, туманимизда трикотаж, балиқчилик, ҳунармандчилик,  пазандачилик, қандолатчилик, асаларичилик, иссиқхона соҳалари яхши ривожланмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол униб-ўсишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Хусусан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови кўплаб ёш истеъдод ва иқтидор соҳибаларини юзага чиқаришда, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, туманимизда ҳам мазкур танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 75 нафар иқтидорли қизлар  етти йўналишда белгиланган шартлар асосида ўз иқтидор, маҳорат ва салоҳиятларини намойиш этдилар. Саралашдан ўтган 12 нафар иқтидор соҳибалари энди вилоят босқичида ўз имкониятларини синаб кўради.

 "Қизларжон" клуби фаолияти ҳам намунали йўлга қўйилган. Мактабларда бошланғич ташкилотларимиз талаб даражасида фаолият кўрсатишлари учун бор имкониятларимизни ишга солмоқдамиз. Ҳар бир мактабда қизлар  ўртасида   кийиниш маданияти, ахлоқ-одоб, шахсий гигиена, оилага тайёргарлик масалаларига катта эътибор қаратиляпти. Маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ўсмир қизлар билан ишлаш бўйича самарали иш олиб    боряпмиз. Қишлоқ оилавий поликлиникалари билан ҳамкорликда ўсмир қизлар соғлиги, туғиш ёшидаги аёллар ва айниқса, янги келинларнинг соғлигини алоҳида назоратга олганмиз. Маҳаллаларда "Қайнонам - менинг онам", "Келиним - менинг ниҳолим" мавзуларида суҳбатлар, мулоқотлар ўтказилмоқда. 

Аммо, тан олиш керак, камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Айниқса, ажримлар борасида ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Афсуски, кўрсаткичлар ҳудудимизда ажримларнинг ўтган йилга нисбатан 10 нафарга ошганини кўрсатмоқда. Яъни, жорий йилнинг шу давригача туманимизда 154 та ажрим қайд этилди.  Фарзандсизлик сабаб, бир-бири билан келишолмасликдан, учинчи шахс аралашуви оқибатида, арзимаган тушунмовчилик юзасидан, бундан ташқари, телефонга келган СМСлар сабаб ҳам ажрашишга аҳд қилаётган ёшлар бор. Ажримларни камайтириш, оилалар пароканда бўлишининг олдини олиш, гўдаклар етим қолмаслигига эришиш учун ҳам астойдил ишлашимиз, камчиликларимизни бартараф этишимиз керак.

Бизнинг катта ютуғимиз - туманимизда фаол, ишбилармон аёлларнинг кўплигида деб биламан. Атрофимда яхши жамоа шаклланганлиги учун ҳам турли тоифадаги аёллар билан ишлашда қийналмаймиз. Оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, жиноятга мойил аёллар, турмуши бузилиб, асаби таранглашган аёллар... Уларнинг ҳар бири билан индивидуал ишлашда, ҳар бирининг дардини тинглаб, муаммосини ўрганиб, кўмак беришда ана шу фаолларимиз, жамоатчилик тузилмалари катта ёрдам беряпти.

Хўжаободдаги ҳар бир аёлнинг, оиланинг қувончи, ташвиши ва муаммоси эътибордан четда қолмайди. Энг аввало, аёлнинг оиласи тинч бўлсин, асло пароканда бўлмасин. Агар оила бузиладиган бўлса, у оилада фарзандлар сарсон бўлади, аёлнинг соғлиги йўқолади, ҳаётдан кўнгли совийди. Шу маънода оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратишимиз бежиз эмас.  Бу ишга барча фаол аёлларимизни жалб этганмиз, уларнинг кўмаги билан барча йўналишларда албатта, самарали натижаларга эришамиз.

 

Моҳидилхон НИШОНОВА,

Хўжаобод тумани ҳокимининг ўринбосари,

 

хотин-қизлар қўмитаси раиси.