+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 17 Окт 2019
    ЮРТГА САДОҚАТ ВА МАДАНИЙ МЕРОСГА ҲУРМАТ
    Ўқув-семинар Бугун мамлакатимизда халқимизнинг қадим ва бой тарихини, аждодларимиз қолдирган маданий, маънавий меросни асраб-авайлаш, чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди…
  • 17 Окт 2019
    Ҳашарчи опа-сингилларимизнинг шижоати баланд
    Жорий йилда Бўз туманидаги 5 минг 169 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилди. Тумандаги 127 фермер хўжалиги томонидан давлатга 16 минг 651 тонна "оқ олтин" етказиб…
  • 17 Окт 2019
    ИЛFОРЛАРГА АВТОМОБИЛЬ СОВFА ҚИЛИНДИ
    "Пахта - 2019" Вилоятимизда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Вилоятимиз пахтакорлари белгиланган йиллик маррани эгаллаш сари кундан-кунга яқинлашмоқда. Андижоннинг улкан пахта хирмонининг юксалишига барча туманлар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


17 Окт 2019

Гулираънонинг боғчаси

Фаол ёшларимиз

Ўзбекистон имкониятлар мамлакати, юртимизда интилиб ҳаракат қилган инсонга, айниқса, ёшларга ўз салоҳиятларини намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Андижон давлат университетининг бошланғич таълим йўналиши 2-босқичида таҳсил олаётган Гулираъно Ашурбекова ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, эзгу ишга қўл урди: ўзи яшаётган уйда болалар боғчаси ташкил этди. Юртимизда кичкинтойларни соғлом ва билимли қилиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини ҳис қилган Гулираъно оила аъзоларининг молиявий кўмаги билан уй боғчаси ташкил этиб, уни бугунги кун талабларига мос равишда жиҳозлади. Ҳозирда Етмишмерган маҳалласидаги 30 нафарга яқин бола Гулираънонинг боғчасида тарбияланмоқда. Улар билан рус ва инглиз тилларида ҳам машғулотлар олиб борилади. Сўзлашга қийналадиган болалар билан логопед  мутахассис алоҳида сабоқлар олиб боради.

Айни пайтда маҳалладан икки нафар аёл ҳамда оила аъзолари ёрдамида фаолият юритаётган Гулираъно келгусида ўз фаолиятини кенгайтириб, маҳалладаги тенгдошлари, уйда ўтирган аёлларни иш билан таъминлаш ниятида. Ёшлик ғайрати ва шижоатидан куч олиб, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан      илҳомланган Гулираъно Ашурбекова ватанига муносиб бўлишга ҳаракат қилаётган ёшлар сафида бўлишга интилмоқда.

Одинахон АБДУСАМАТОВА,

Хўжаобод тумани.