+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Дек 2019
    Суд идоралари тадбиркорларни қўллаб-қувватламоқда
    Тарғибот тадбирлари Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди ташаббуси билан “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси доирасида “Тадбиркорлик соҳасида амалда бўлган қонун нормалари ва қонуности…
  • 28 Нояб 2019
    "МАНГУ ҲИЛПИРАЙВЕР, ЖОНАЖОН БАЙРОFИМ!"
    Андижон шаҳридаги 5-мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган "Мангу ҳилпирайвер, жонажон байроғим!" деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда…
  • 28 Нояб 2019
    Замонавий раҳбар, меҳрибон она, маҳоратли педагог, ижодкор тарбиячи
    Мудиралар беллашуви Жалақудуқ тумани мактабгача таълим бўлимида "Замонавий раҳбар, меҳрибон она, маҳоратли педагог, ижодкор тарбиячи" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танлов давлат мактабгача таълим…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


17 Окт 2019

МЕҲНАТ ҚИЛГАН ИНСОН КАМ БЎЛМАЙДИ, - дейди тажрибали фермер Каримахон Матмуродова.

Фермер аёлларимиз

Бўз туманидаги "Наврўз-Мингчинор" фермер хўжалиги раҳбари Каримахон Матмуродовани фидойилик билан ишлаётган маҳалла раиси, балки тажрибали фермер сифатида ҳам кўпчилик яхши билади. У болалигиданоқ ерга меҳр қўйган. Ёшлигидан ота-онасига томорқа ишларида кўмаклашар, мева ва сабзавотлар етиштириш билан боғлиқ ишларни ипидан игнасигача ўрганиб олган эди.

... Орадан йиллар ўтди. Каримахон қўшни қишлоққа турмушга чиқди. Хўжаликда табелчи, бригада бошлиғи бўлиб ишлади. Деҳқончилик бобида улкан тажриба тўплади.

Юртимизда фермерлик ҳаракати кенгайган, деҳқонларга ишлаш учун кенг имкониятлар яратилганлигидан руҳланган Каримахон оила аъзолари билан маслаҳатлашиб, 2006 йилда ўзи яшаётган Наврўз маҳалласида  "Наврўз Мингчинор" номли фермер хўжалигини ташкил этиб, деҳқончилик қила бошлади.  Бошиданоқ ишлар ёмон бўлмади. Тажрибали деҳқонларни ёнига олди, улар билан маслаҳатлашиб иш кўрди.

Каримахон опа ўтган йиллар давомида ер билан тиллашишни ўрганди, фермерлик соҳасида муайян тажриба тўплади, фаолияти кўламини кенгайтирди. Бугунги кунга келиб, у раҳбарлик қилаётган хўжалик тасарруфида 50 гектар ер мавжуд. Фермер хўжалигида ҳар йили ғалла ва пахтадан мўл ҳосил олинади, белгиланган режалар ортиғи билан бажарилади. Жумладан, жорий йилда ҳам 24 гектар ерга ғалла экилиб, режани 120 фоизга бажарди. Бу ишлар албатта, ўз-ўзидан бўлмайди, унинг ортида тинимсиз меҳнат, катта ташкилотчилик, интилиш ётади.

Айниқса, деҳқончиликда тажриба ва билим уйғунлашса, машаққатлар аста чекинаверар экан. Бундан ташқари, ҳар бир ишни тўғри ва ўз вақтида ташкил этиш ҳам самарали натижаларга олиб келишини Каримахон опа фаолияти давомида жуда кўп кузатган. Хўжалик аъзоларининг бошини бир ерга бирлаштира олган фермер уларнинг барчасини ўз оила аъзоларидек билди. Зарур   пайтларда уларга моддий, маънавий кўмак беради. Шунинг учун ҳам фермер хўжалик аъзолари сидқидилдан меҳнат қиладилар. Бу эса эришилаётган ютуқларда муҳим омил    бўлмоқда.

- Меҳнат қилган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди, - дейди фермер К. Матмуродова. - Ерга эътибор берсангиз, у албатта, сизни боқади. Ернинг калити ҳақиқий деҳқоннинг қўлида. Чин дилдан ерга меҳр бериб ишлаган одамни ер алдамайди. Мен бунга ҳаётим, фаолиятим давомида кўп бор амин бўлганман.

Хўжалик аъзолари жорий йилда 26 гектар майдонга чигит экиб, ғўза парваришини белгиланган агротехник тадбирлар асосида олиб бордилар. Натижада мўл пахта ҳосили етиштирилди. Хўжалик шу кунларда 79 тонна пахта топшириб, белгиланган режани адо этди. Ҳар гектар майдондан 31 центнердан ҳосил  олинди. 

Йиғим-теримда хўжалик аъзолари билан бирга, "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Шоҳидахон Сиддиқова раҳбарлигидаги 50-терим отрядига бирлашган уй бекалари, уюшмаган аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Йиғим-теримда Ўғилой Раҳимова, Аширхон Раҳимова, Рўзихон Сиддиқова, Гулойим Усмонова, Ўғилой Турғунова, Зиёдахон Матмуродова, Муборакхон Матмуродова, Навбаҳор Усмонова, Мўътабар Рашидова сингари илғор теримчилар барчага намуна бўлмоқда.

Одамлар ишончи ва ҳурматини қозонган бу фермер аёл кўплаб хайрли ишларни бажариб келмоқда. Эл юрт ишига фидойи, маҳалладошлари қайғу ва қувончига шерик бўлган Каримахон ўзини маҳалладошларидан айро тасаввур қила олмайди. Уларнинг ишончи ва қўллаб-қувватлашлари унга ҳамиша мадад беради.

Қаҳрамонимиз оилада ҳам бахтли, ҳавасга арзирли оила бекаси. Турмуш ўртоғи Абдувахоб ака билан 2 қиз, бир ўғилни тарбиялаб, элга қўшдилар. 7 набиранинг қувончи бувию бобога бир олам завқ беради.

Бугун орамизда Каримахон Матмуродова сингари фидойи ва меҳнаткаш аёлларимиз бор экан, халқимизнинг турмуш фаровонлиги, юртимиз тараққиёти юксалиб бораверади.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ