+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

МУАЛЛИМ ҚАЛБ МЕЪМОРИДИР

Миллатимиз азал-азалдан устоз зотини эъзозлаб, улуғлаб келган. Отадек улуғ ва онадек меҳрибон устозлар бугунги кунда ҳам улуғланиб, уларга эҳтиром кўрсатиб келинмоқда. Ота-она фарзандини самодан пастга туширган бўлса, устоз уни юксакка кўтаради, - деб халқимиз бежиз айтмаган.  Дарҳақиқат, ота-она фарзандни дунёга келтириб, вояга етказар экан, муаллим уни таълим ва тарбия воситасида сайқаллайди.

Истиқлолимиз туфайли бугунги кунда жамиятимизда устоз ва мураббийларнинг обрў-эътибори ва масъулияти янада ошиб бормоқда.  Муаллим  - келажак бунёдкоридир. Жамият деб аталмиш иморатнинг пойдевори мустаҳкам бўлиши унинг муҳандислари бўлмиш устозларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатларига боғлиқ. 

Зеро, буюк адибимиз Абдулла Авлонийнинг "Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир" даган фиклари ҳали ҳамон ўз мазмун моҳиятини йўқотгани йўқ.

Илм инсон руҳининг озуқасидир унинг шарофати билан инсон юксалади, комилликка эришади. Устоз-муаллим ҳаёт бўстонидаги ниҳолнинг бақувват дарахтга айланиши учун меҳнат қилади.

Ўқитувчи ва мураббийлар бугун ўзи муносиб бўлган мақомга эга бўлдилар. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 23 август куни  таълим тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган йиғилишида ўқитувчиларга юксак ишонч билдириб, уларни жамиятдаги обрў-эътиборини ошириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши долзарб бўлган масалалар юзасидан қатор вазифаларни  белгилаб берди.  Жамиятда эришган мавқеи ва кўрсатилаётган ғамхўрлик эса ўқитувчи ва педагогларга қанот бўлиб, янада шижоат билан меҳнат қилишлари учун замин бўлиб хизмат қилади.

Ҳаёт боғининг боғбони бўлган муаллим шогирдларига ўзидан-да буюк марраларни соғинади. Уларнинг эришган ютуқларидан қувонади, қилган меҳнатлари зое кетмаганидан боши кўкка етади. Шундай экан, устозлар эъзозланган юртда маънавият юксалади, илм-фан тараққий этади.

 

Гулчеҳра МУЛЛАЖОНОВА,

Андижон шаҳридаги 20-умумтаълим мактаби

бошланғич синф ўқитувчиси.