+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

ЭЪТИРОФ ВА ЭЪТИБОР НАМУНАСИ

15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил сентябрда Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган 70-сон резолюцияси,   шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, юртимизда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар устувор йўналишларидан бири этиб, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш белгиланган.

Ушбу вазифани амалга оширишда коммунал хизматлар, инфратузилма ва ижтимоий ҳимоя тизимларини тақдим этиш орқали аёлларни парваришлаш, уй хўжалигини юритиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнатни тан олиш ва қадрлаш, миллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда оилада хўжалик юритиш учун умумий масъулият тамойилини рағбатлантириш, хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча босқичларида ҳар томонлама иштирок этишлари ҳамда қарор қабул қилишда етакчилик қилишлари учун тенг имкониятларни яратиш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Ана шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти  ва ҳукумати томонидан қабул қилинган қатор Фармон ва қарорларда хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш, қўшимча имтиёзлар берилиши бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Ривожланаётган давлатларда қишлоқ аёллари аҳолининг тахминан 43 фоизини ташкил этиб,    озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, хавфсизлигини таъминлашдек муҳим стратегик вазифани амалга оширишда  ҳиссалари катта. Аксарият қишлоқ аёлларининг турмуш тарзи қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурсларга бевосита боғлиқ бўлиб, таъминланиш даражасига кўра турмуш фаровонлиги белгиланади.

Дунё бўйича аҳоли турмуш фаровонлиги юксалиб бораётганлигига қарамай, айни пайтда 1 млрд. нафардан ортиқ инсонлар ҳаёт учун ўта ноқулай шароитларда, озиқ-овқат тақчиллигида яшамоқда. Жуда кўп давлатларда қишлоқ жойларда   камбағаллик шаҳарларга нисбатан анча юқори. Аёл фермерлар эркак фермерлар каби меҳнат қилсалар-да, лекин ҳар доим ҳам уларга эркаклар билан тенг шароитлар яратилмайди. Айниқса, моддий-техник воситалар, кредит ресурлари, ер, сув ва бошқа кўплаб имкониятлардан фойдаланиш борасида ҳанузгача аёлларнинг имконияти пастлигича қолмоқда.

Дунё бўйича камбағал аҳолининг 76 фоизи қишлоқларда яшашини инобатга олиб, қишлоқ аёлларининг ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали дунёда камбағаллик даражасини пасайтириш, қишлоқ жойларда гендер тенглигини таъминлаш бўйича муҳим вазифаларни амалга ошириш бугунги куннинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларидандир. Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, фаолиятларини самарали юритишлари учун молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда фаоллигини ошириш билан бирга, хотин-қизлар фаолият йўналишларини молиялаштириш тизимини енгиллаштириш ва мақбуллаштириш шароитларини яратиш талаб этилади. Шунга қарамасдан, 2018 йилда дунёнинг 124 та давлатида ижтимоий соҳаларни молиялаштириш миқдори камайган. Умуман, барча давлатларда хотин-қизларнинг турмуш фаровонлиги ҳамда уларнинг сиёсий ирода ва ривожланиш стратегияси даражасини оширишда жамоатчилик секторлари хизматларига муҳтожлик сезилади.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабридаги йиғилиши қарорида қишлоқ аёлларининг, шу жумладан, туб аҳолининг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ туманларини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ жойларда камбағалликни йўқотишдаги роли ва фаол иштироки эътироф этилиб, 15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни, деб расман эълон қилинган. Ушбу кун 2008 йил 15 октябрда илк бор нишонланди. Бугунги кунга келиб ушбу кун дунёнинг кўплаб давлатларида нишонланади.

Кўплаб давлатларда бу кунда семинарлар, конкурслар, кўргазмалар, тантанали йиғилишлар бўлиб ўтади, хотин-қизларга имтиёзли кредитлар бериш ва даволанишлари учун йўлланмалар тақдим этилади. Ҳар йили "Халқаро аёллар саммити" томонидан "Қишлоқда аёллар ижодиёти"танлови эълон қилиниб, айнан байрам куни ғолиблар Женевада ташкил этиладиган тадбирда тақдирланадилар.

Шу куни қишлоқ аёллари уй-рўзғор ишлари, асосий хизмат вазифаларидан     ташқари томорқаларида қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланади, фарзандларини меҳнатга ўргатадилар. Умуман, ана шу куни турли давлатларда ўтказиладиган тадбирлар, байрам тантаналари меҳнаткаш, бағрикенг ва фидоий қишлоқ аёлларига бағишланади.

Қабул қилинган Резолюцияда БМТга аъзо бўлган давлатлар ҳамкорликка чақирилади. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конференция ва саммитлари қарорларини амалга ошириш бўйича иш олиб бораётган ташкилотларга фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда қишлоқ жойлардаги аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган қатор ишларни амалга оширишлари белгиланган.

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2007 йилда  қабул қилинган Резолюциядаги барча устувор йўналишларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, қишлоқ жойларда инфратузилмаларни яхшилаш, уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга  бевосита таъсир этувчи ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, қишлоқ жойларда хотин-қизлар учун яратилаётган янги ишчи ўринлар, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилишга қаратилаётган эътибор кўлами йил сайин ортиб бораётганлиги фикримизга мисолдир.

Қишлоқ аёлларининг жамият тараққиёти, аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги улкан ҳиссаси, қишлоқларни ободонлаштиришдаги хизматлари эътироф этилган ҳолда жорий йилда мамлакатимизда биринчи бор 15 октябрда "Халқаро қишлоқ аёллари куни" нишонланади. Ушбу халқаро байрамнинг нишонланиши қишлоқда истиқомат қилиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларимиз меҳнатининг эътирофи ва уларга бўлган эътиборнинг намунаси бўлади.

 

Адиба АҲМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон "Аграр соҳа аёллари" уюшмаси раиси, қишлоқ хўжалик

фанлари номзоди.