+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Окт 2019

Марказимиз минг нафардан зиёд оғир вазиятга, руҳий инқирозга тушиб қолган аёлларга ёрдам кўрсатди

Ижтимоий ҳимоя

Андижонлик ҳали ўттиз ёшни қораламаган Гўзал исмли аёл алдов йўли билан Туркия давлатига кетиб, одам савдоси қурбонига айланди. Икки йил давомида унинг бошига нималар тушмади, қандай азоб-уқубатларни кўрмади, дейсиз?!

- Мунтазам азоб-уқубатлар, қийинчиликлардан яшашдан чарчадим, - дейди у. - Қанчалар оғир бўлмасин, ҳатто икки фарзандимдан кечиб, ўз жонимга қасд қилдим. Ҳаётдан насибам узилмаган экан, атрофимдаги инсонларнинг саъй-ҳаракати билан ҳаётим сақлаб қолинди. Элчихонамиз, Ижтимоий реабилитация маркази кўмагида юртимга қайтдим. Менга зарур барча ёрдамлар кўрсатилди. Ҳунар ўргандим, ишли бўлдим. Ҳаётга, яшашга бўлган умидим яна уйғонди.

Марказимизда "Зўрлик ишлатишдан жабрланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида юқоридаги каби турли азоб-уқубатлардан руҳий тушкунлик, депрессия ҳолатига тушиб қолган шахслар, хусусан, аёлларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

 Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Андижон вилоятидаги "Меҳримиз сизга" маркази, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказган давра суҳбатида Марказнинг туман, шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, вилоят прокуратураси, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, меҳнат, Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази бошқармалари вакиллари, туман, шаҳар хотин-кизлар қўмиталари мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, вилоятда бу борада олиб борилаётган ишларни таҳлил қилдилар.

 Тадбирда оғир вазиятга тушиб қолиб, турмушдаги зўравонликлардан азият чекиб, реабилитация маркази кўмагидан фойдаланган бир гуруҳ аёллар ҳам қатнашди.

2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида  вилоятимиздаги минг нафардан зиёд оғир ҳаётий вазиятга, руҳий инқирозга тушиб қолган аёлларга тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, уларнинг кўпчилигига касб-ҳунар ўрганиши, кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишларига, бир сўз билан айтганда, нормал ҳаётга қайтиб, турмушларини изга тушириб олишларига кўмаклашилди.

Таъкидлаш керакки, Марказда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним ва конфеденциаллик тамойиллари асосида шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, маънавий, психологик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш  хизматлари  ташкил этилган бўлиб, айниқса,  ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган ёки ўз жонига қасд қилган шахслар билан бирламчи ва изчил профилактик тадбирлар олиб борилиши йўлга қўйилган.

Давра суҳбатида "Зўравонлик турлари, уларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг аҳамияти", "Оилавий зўравонликнинг фарзандлар тарбиясига таъсири", "Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишда ички ишлар ходимларининг роли", "Зўрликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш" сингари қатор мавзуларда маърузалар ўқилди.   Шунингдек, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган аёллар билан ишлаш, жамият ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғатадиган оилавий ҳамда шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг олдини олиш, ушбу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда  кенг жамоатчилик фаол иштироки ва ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш хусусида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Якунда оғир вазиятга тушиб қолган, турмушдаги зўравонликлардан азият чеккан ва Марказ кўмагида ўз ҳаётларини изга тушираётган бир гуруҳ аёлларга маиший техника жиҳозлари топширилди. Зўрликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар  ишлаб чиқилди.

Марказимиз томонидан мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш ва кўламини кенгайтриш учун зарур барча ишлар олиб борилади. Ҳаётда турли оғир вазиятларга тушиб қолган бирор бир аёл эътиборимиздан четда қолмайди.

Холидахон МИРЗАРАҲИМОВА,

 

 "Меҳримиз сизга" маркази раҳбари.