+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

РАҚС СЕҲРИ

Истеъдодли ёшларимиз

Гўзал куй ва қўшиқ тинглаганда, рақс томоша қилганда инсон қалби завққа тўлиб, ором олади. Бу билан, кишиларнинг маънавий олами бойиб, фикрлаш доираси янада кенгаяди.

Рақс бу - ҳаётни нозик жилвалар билан тасвирлай олиш қобилияти, уни бутун вужуд ила ҳис қила оладиган воситадир. "Раққоса рақс тушади, бўлди", деганлар  қаттиқ янглишадилар. Негаки, агар рақс бўлмаганида, куйи янграётган мусиқаларнинг жиловланиши бўлмаган бўлар эди.

Устозлари йўлидан бориб, уларга муносиб ворис бўлишга сидқидилдан ҳаракат қилиб келаётган Дилфуза Соипова ҳам      рақсни ҳаётининг бир бўлагига айлантира олган. Истеъдоди, иқтидори туфайли муваффақиятларга эришиб, санъат оламида ўз ўрнини топишга интилиб келмоқда.

Қўрғонтепа туманида туғилиб ўсган Дилфуза жажжи қизалоқлигиданоқ рақсга ўзгача меҳр қўйди. Жозибадор ҳаракатлар, тана ва руҳ мутаносиблиги, куй ва ҳаракатдаги мазмун уйғунлиги уни буткул ром этди. Қизидаги иштиёқ ва иқтидорни пайқаган онаси Адолатхон Дилфузани Қўрғонтепа туманидаги 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига берди. Бу даргоҳда қизча Роҳатой Усмоновадан илк рақс сабоқларини ўрганди.

Талабчан устоз ва меҳнаткаш шогирднинг уринишлари зое кетмади. Дилфуза Соипова санъат мактабида ўқиш давомида кўплаб фестиваллар, рақс танловларида қатнашди, кўплаб совринларнинг эгаси бўлди.

2016 йилги "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивали  вилоят босқичида ғолиб бўлиб, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига имтиёзли равишда қабул қилинди.

- Миллий рақс санъатимиз жуда қадимий илдизларга асосланган бўлиб ўзида халқ оғзаки ижодиёти, мусиқа, қўшиқ ва рақсларни мужассам этган, - дейди Д.Соипова. - Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Исахор Оқилов, Галия Измайлова, Қундуз Миркаримова, Розия Каримовалар ўзбек рақс санъатининг усталари ва устозлари сифатида тан олинган. Мен кўпроқ, устоз санъаткор Мукаррама Турғунбоевага ўхшаган раққоса бўлишни орзу қиламан. Чет давлатларда миллий чопон, атлас, адрасларимизни йўқолиб кетмаганлигини кўрсатгим, миллий рақсимизни қандай ибо-ҳаё ўраб турганини тушунтиргим, уларнинг бу ҳақдаги тушунчаларини оширгим келади. 

Дилфуза шеъриятга, тил ўрганишга, қўшиқ куйлашга қизиқади. Шеърлар машқ қилиб туради. Аммо, рақс сеҳри барчасидан устун келиб, уни ўзига чорлайверади.

 - Авлодимизда ижодкорлар кўп, хусусан, дадам ҳам шеърлар ёзиб туради. Аммо, раққоса  ёки  мусиқачи йўқ. Шунга қарамай, оиламдагилар менинг рақс тушишимга   қаршилик билдиришмайди, - дейди ишонч билан  Дилфуза.

Соддагина қишлоқ қизи ўзбек миллий рақсларига ўзгача меҳр қўйди, бу санъатни улуғлашни, ривожлантиришни истади, рақс ҳаракатларидаги нозик жиҳатларни ихлос билан ўрганмоқда. Энг муҳими, унинг рақсларида ажиб жозиба бор. "Тановар", "Лазги", "Доира рақси" каби миллий рақсларимизни ижро этаётганда борлиқни унутади, рақснинг сеҳрли оламига шўнғиб кетади...

 

Муҳайё ИСМОИЛОВА