+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

Гендер тенглиги - жамият ривожига хизмат қилади

Муносабат

Жамият ҳаётининг даражаси, ривожланиши кўп жиҳатдан ижтимоий муносабатларга боғлиқ. Айнан шу муносабатлар ҳаётимиздаги турли жараёнларни бошқариб келади.

Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилик масаласи ҳам мазкур жараёнларда муносабатларни қонунан тартибга солиниши билан муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда кейинги йилларда хотин-қизлар масалаларига, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, маиший ҳаётдаги муаммоларини ҳал қилиш, иқтидори ва имкониятларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратишга, шу билан бирга, оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли ижтимоий муносабатлар ҳамда қонунчиликда катта ўзгаришлар юз бермоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ушбу йўналишда туб бурилиш ясади. Мазкур қарорда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш юзасидан янги қонунлар ишлаб чиқилиши муҳим вазифа сифатида белгиланган эди. Белгиланган қонунларнинг ишлаб чиқилиб, муҳокама этилиб, маъқуллангани қарор ижросининг таъминланганини кўрсатади.

Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида маъқулланган ҳамда Президентимиз томонидан имзоланган "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонуннинг мақсади хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бундан ташқари, у кўплаб масалаларга ойдинлик киритиш, фаолиятда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Гендер - бу хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ҳамда фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим, илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати эканлиги мазкур қонунда аниқ ёзиб қўйилган. Бу масалага оид тушунчаларга берилган тегишли изоҳларнинг мавжудлиги ижтимоий муносабатларни тартибга солишда муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.

Қабул қилинган қонунда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари сифатида қонунийлик, , жинси бўйича камситишга йўл қўйилмаслик, очиқлик, шаффофлик белгилаб берилган.

Эндиликда ушбу қонун давлат бошқарувида аёлларнинг эркаклар билан тенг шароитда иштирок этиши, айниқса, раҳбарлик лавозимларида ишлашини кафолатлайди. Шунингдек, қонунда ҳокимият вакиллик органларига сайловларда ҳам сиёсий партиялар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатишда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги таъминланиши белгилаб қўйилди.

Бугун жамиятимизда аёлларнинг камситилишига йўл қўядиган, асоссиз тенгсизлик натижасида ҳаётида қийинчиликлар келиб чиқаётган оилалар, айниқса, аёлларнинг борлигидан кўз юма олмаймиз. Қабул қилинган қонундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, энди ана шу тенгсизликка барҳам берилади. Яъни,  оилавий муносабатларда, айниқса, болалар тарбиясида она ҳам, ота ҳам бирдек масъулдир. Қонунда бу борада ҳам эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари аниқ белгилаб берилди.  Бу борада аёллар ва эркаклар никоҳининг ихтиёрийлиги, мажбурий ва эрта никоҳларга йўл қўйилмаслиги, эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тенглиги кабилар шулар жумласидандир.

Фарзанд кўриш муносабати билан ҳақ тўланадиган таътил олишда ота ҳам, она ҳам тенг ҳуқуққа эга. Болага қараш бўйича таътилнинг давомийлиги ота-онанинг ихтиёрига кўра, улар ўртасида тақсимланиши, бунда ота-она таътилдан қисмларга бўлган ҳолда фойдаланишлари мумкинлиги ҳам айнан гендер тенгликнинг ифодасидир.

Бугунги кунда юртимиздаги гендер тенглиги жамият ривожини таъминлашга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.

 

Маликахон ЮСУПОВА, Жалақудуқ тумани

ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар

 

қўмитаси раиси.