+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Май 2019

Аёллар ўз соғлигига эътиборли бўлсин

тавсия

Кейинги пайтларда аёллар ўртасида тухумдон саратони билан касалланиш кўрсаткичи тобора ўсиб бормоқда. Ачинарлиси, илгари бу касаллик билан кекса ва ўрта ёшдаги аёллар касалланган бўлса, бугун беморлар орасида ҳатто ўсмир қизлар ҳам бор.

Тухумдонлар хавфли ўсма касаллигининг келиб чиқиш сабаблари турлича. Гормонал, генетик ҳамда ёшга кўра ўзгаришлар, айниқса, ҳайз цикли ва ҳомиладорлик вақтидаги турли паталогик ўзгаришлар, турли бактериал ва вирусли инфекциялар, кимёвий омиллар, радиактив нурланишлар тухумдонлар тўқимасига салбий таъсир кўрсатади ва саратон касаллиги ривожланишига олиб келади.    

Қориндаги турли хил характерли оғриқлар, меъда-ичак трактидаги функционал ўзгаришлар, енгил дискомфортдан тортиб, қабзиятга мойиллик ва ичак тутилиши белгилари, пешоб ажралишининг қийинлашиши, кунлик пешоб миқдорининг камайиши, иштаҳа пасайиши, ҳолсизлик, озиш, нохушлик, тез чарчаш, меҳнатга лаёқатнинг пасайиши, тана ҳароратининг вақти-вақти билан кўтарилиши, уйқунинг бузилиши, агар касаллик ўпкаларга суюқлик йиғилиши билан кечса, нафас қисиш жараёни кузатилади.

Касалликнинг илк даври асосан белгиларсиз кечади, вақт ўтиши билан қоринда, белда, думғазада турли хилдаги оғриқлар, сийдик ва меъда-ичак йўлларида бузилишлар кузатилади. Касалликнинг кейинги даврларида эса, ўсма жараёнининг қўшни аъзоларга ва организмнинг бошқа тўқима ва аъзоларига тарқалиши натижасида тананинг турли қисмларида интенсив оғриқлар, кахексия (озиб кетиш), сийдик ажралишининг бузилиши, ичак тутилиши ҳолатлари кузатилади.

Тухумдон саратонини барвақт аниқлаш учун ҳозирги замон тиббиёт фаолиятида етарли шарт-шароитлар мавжуд. Фақат, аёллардан талаб этиладиган ягона нарса бу - ўз саломатликларига эътиборли бўлиш, вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак. Тухумдонлар ўсмасининг профилактикаси уларни барвақт аниқлашга, профилактик кўрикларга, хавфли гуруҳдаги аёлларни махсус муассасаларда чуқурроқ текширишларга боғлиқдир. Шу билан бирга ўз-ўзини текшириш, яъни, бир ойда бир марта қовуқ ва ичакни бўшатган ҳолда қоринни кўздан кечириш ва пайпаслаб кўриш, ҳайз циклини назоратда сақлаш, турли инфекциялар, зарарли одатлардан, хавфли омиллардан сақланиш ҳам ижобий натижалар беради.

Қиз бола - бўлғуси она, келажагимиз давомчиси. Аммо, афсуски, айрим ота-оналар қизларни ҳам тиббий кўрикдан ўтказиб туриш кераклигини  тушунмайдилар. Қиз боланинг гинеколог кўригига боришини уят, ор деб ҳисоблайдилар. Ваҳоланки, бу - келиб чиқиши мумкин бўлган хавфли касалликларнинг олдини олади, бедаво дарддан сақлайди. Тухумдон саратони тобора ёшариб бормоқда экан, эътиборсизлик қилишга ҳаққимиз йўқ. Зеро, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш мақсадга мувофиқдир.

 

Валерий БАГДАСАРОВ,

Альбина ВАЛИДОВА,

Онкогинеколог-шифокорлар.