+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Фев 2019

Педагогларнинг қутлуғ даргоҳи

Бугунги кун ўқитувчиси изланувчан, ҳар соҳадан хабардор, замонавий ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган мутахассис бўлмоғи лозим. Таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ана шу жиҳатларни пухта эгаллашлари борасида Андижон давлат университети қошидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида олиб борилаётган ишлар диққатга сазовордир.

Президентимизнинг 2017 йил 26 сентябрдаги "Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур марказ  замонавий ахборот технологиялари ҳамда мультимедиа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган, қолаверса, бу ерда ўз ишини яхши биладиган, юқори малакали мутахассислар иш олиб бормоқда. Умуман, марказда педагогларнинг малакасини ва тажрибасини оширишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.  Бунга биз бир гуруҳ ўқитувчилар малака ошириш курсида таҳсил олиш давомида тўла ишонч ҳосил қилдик.

- Бугун ҳаётнинг ўзи ўқитувчидан жуда кўп нарсаларни талаб қилмоқда, - дейди Марҳамат туманидаги 40-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мавжуда Мамажонова. - Марказдаги таҳсил давомида дарсларни илғор педагогик технологиялар, интерфаол усулларда ўтиш бўйича ўтказилган машғулотлар орқали фаолиятимиз самарадорлигини ошириш бўйича жуда кўп нарсаларни ўргандик.

- Француз ёзувчиси Ж. Жубернинг "Ўқитиш, икки баробар ўқиш демакдир", деган фикри бугун долзарб бўлиб бормоқда, - дейди Избоскан туманидан француз тили ўқитувчиси Дилрабо Юсуфжонова. - Бугунги ўқувчига пухта билим бериш учун ўқитувчи изланиб ишлаши керак. Зотан, ўқитувчиларнинг таълим олишлари учун марказда барча шарт-шароитлар яратилган. Мен ҳам бир ой мобайнида ўз билим ва малакамни оширдим. Марказдан янгича ғоялар, кўтаринки кайфият билан иш жойимга қайтдим. 

  Дарҳақиқат, вилоят ўқитувчилари учун қутлуғ даргоҳга айланган марказда таҳсил жараёнида билимларимиз, айниқса, илғор ўқитиш усулларини фаолиятимизга татбиқ этиш борасидаги малака ва кўникмаларимиз янада бойиди. Мен биз ўқитувчиларга пухта билим бераётган марказнинг барча ўқитувчиларига миннатдорчилик билдираман ҳамда марказда малака оширган педагогларнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайман.

 

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

 

Жалақудуқ туманидаги 30-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.