+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Авг 2018

Хали қиладиган ишларимиз кўп

Суҳбат

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари юзасидан Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг кенгайтирилган қўшма мажлисида Андижон вилоятида оилавий ажримлар ортиб кетганлиги танқид остига олинди. Бу борада, қолаверса, хотин-қизлар жиноятчилиги бўйича вилоятда ҳолат қандай, аҳволни яхшилаш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда? Ана шу саволлар доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон     Юнусова билан суҳбатда бўлдик.

- Манзура Пазлиддиновна, вилоятда хотин-қизлар жиноятчилиги қайси йўналишларда ортган ва бунинг асосий сабаби нимада?

- Вилоятимизда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари, бунга олиб келаётган омил ва сабабларни ўрганиш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган етти ойи мобайнида хотин-қизлар жиноятчилиги ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга камайган бўлса-да, опа-сингилларимиз иштирокида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг қайд этилаётганлиги бу борада яна кўп ишлар қилишимиз кераклигини тақазо этади.

Агар рақамларга эътибор қаратсак, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг турлари бўйича ижобий кўрсатгичларга эришилган, фақат эрта туғруқ, оилавий ажримлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ортган. Ажримларнинг ортишига эса асосан фарзандсизлик, қонуний никоҳи бекор бўлмасдан эркакнинг бошқа аёлга шаръий никоҳ асосида уйланиб олиши, оила бошлиғининг ичкиликка берилиш сингари омиллар сабаб бўлган.

Умуман, вилоятда қайд этилган хотин-қизлар жиноятчилигини асосий қисмини фирибгарлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, қонунга хилоф равишда чет элга чиқишга уриниш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан давлат мулкини талон-тарож қилиш, ўзгалар мулкини ўғирлаш, қасддан тан жароҳати етказиш ташкил этди.

Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг ортишига кўп ҳолларда ишсизлик, жиноятчилик иштирокчиларининг оиласидаги носоғлом муҳит сингари омиллар сабаб бўлмоқда. Бу бизни ана шу тоифа кишилари билан бевосита иш олиб боришимиз, айниқса, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришимиз лозимлигини кўрсатади.

 

- Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни бартараф этиш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

- Жиноятчиликлар худудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика Комиссияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қўшма йиғилишида муҳокама қилиниб, тизим ва мутасадди идораларга бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича вазифалар белгиланган.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мавжуд ҳолатни яхшилаш, жиноятлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, тизимли ишлар ташкил этилди. Жумладан, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш бўйича Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланиб, қатор йўналишларда ишлар олиб борилмоқда.

 Жиноят содир этишга мойиллиги бўлган 83 оила, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган 102 аёл, жиноят содир этган 315 нафар хотин-қизнинг оиласи, шунингдек, 462 та нотинч оилалар билан якка тартибда иш олиб бориш йўлга қўйилди. Нотинч оилалар ва жиноятчи аёлларнинг ҳар бирига жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаолларидан иборат мураббийлар бириктирилди.

Муқаддам судланиб, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган 50 нафар хотин-қизни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш ва психологик-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар алоҳида назоратга олинди. Жумладан, 11 нафарининг бандлигини таъминлашда, 13 нафарининг саломатлигини тиклашга кўмаклашилди. 15 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 12 нафарига ҳуқуқий, 9 нафарига психологик маслаҳатлар берилди.

Аҳоли хонадонларини ўрганиш давомида оила-турмуш доирасидаги ҳамда хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган 430 та жиноятнинг олди олинди.

Вилоятдаги секторлар таркибида иш олиб бораётган хотин-қизлар қўмиталари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 120 минг 807  хонадонга кириб, 21 минг 230 та муаммони аниқлади. Уларнинг 13 минг 59 таси ўша жойнинг ўзида, 2 минг 998 таси туман миқёсида, 49 таси вилоят даражасида ҳал этилди.

 

- Вилоятда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталсангиз.

- Жорий йилнинг ўтган даврида 1973 та оилавий ажрим қайд этилди. Бу албатта барчамизни жиддий ташвишга солади, ажримларнинг олдини олиш, уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш борасидаги ишларимизни янада кучайтиришимиз зарурлигини кўрсатади.

 Таҳлилларга кўра, қайнона-келин, қуда-андалар ва бошқа оила аъзолар ўртасидаги келишмовчиликлар, фарзандсизлик, қонуний никоҳи бекор бўлмасдан эркакнинг бошқа аёлга шаръий никоҳ асосида уйланиб олиши, эркак ёки аёлнинг чет элга ишлаш учун чиқиб кетганлиги, оила бошлиғининг ичкиликка берилиш сингари омиллар ажримларга асосий сабаб бўлмоқда.

Вилоятда бу борадаги ишларни яхшилаш бўйича ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг фармойиши билан "Оилалар  мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" ўтказилди. Ойлик доирасида вилоятдаги нотинч, ажрим ёқасида турган, турли муаммолари бўлган оилалар қайта хатловдан ўтказилди, мазкур оилаларда тинчлик-хотиржамлик, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган   тарғибот-тушунтириш ишлари доимий равишда ўтказиб борилмоқда. Жумладан, туман-шаҳар ҳокимликлари, хотин-қизлар қўмиталари томонидан давра суҳбати, мулоқот ва маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бундан ташқари, 2298 та турли муаммо ва келишмовчиликлари мавжуд оилалар аниқланиб, 1514 тасидаги муаммолар бартараф этилди. Алимент тўловидан бўйин товлаб юрган 1439 нафар оталардан фарзандларининг моддий таъминоти учун пул ундирилди. Хонадонидаги келишмовчиликлар туфайли ота-онасининг уйига кетиб қолган 818 нафар аёл оиласига қайтарилди.  Шаръий никоҳ билан яшаб келаётган 1492 та оиланинг никоҳи  қонуний расмийлаштирилди, 1550 оила ажралиб кетишининг олди олинди.

Бундан ташқари, эр-хотин, қайнона-келин, қайнона-куёв ҳамда оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича уларнинг ҳар бири билан якка тартабда суҳбатлар ўтказилиб, улар муросага келтирилмоқда. Бундай оилаларга маҳалладаги намунали оилалар вакиллари, маҳалла фаоллари, ҳаж зиёратини адо этган отахон ва онахонлардан иборат мураббийлар бириктирилмоқда.

Ҳафтанинг ҳар чоршанбаси  вилоятда "Оилаларни мустаҳкамлаш куни" деб белгиланган бўлиб, ўша куни оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

- Нотинч оилалардаги ҳолатни  ҳамда қийин шароитда яшаётган аёлларнинг турмушини яхшилаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

- Айни кунда вилоятимизда нотинч оилалар, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар рўйхатга олинган. Уларга ёрдам бериш борасида ҳам тизимли ишлар ташкил этилган. Жумладан, ҳар бир нотинч оила билан бевосита ишлаш тартиби жорий этилди. Уларнинг муаммолари ўрганиб чиқилмоқда, бу оилаларга  маҳалла фаоллари бўлган жамоатчи вакиллар бириктирилган. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида нотинч оилаларнинг 104 тасига моддий ёрдам кўрсатилди, 18 нафарининг коммунал тўловлари тўлаб берилди, 12 нафарининг яшаш жойи, 28 нафарининг бандлигини таъминлаш, 16 нафарига кредит ажратиш билан боғлиқ муаммо ҳал этилди. Олиб борилган ишлар натижасида 214 та оиладаги муаммолар тўла бартараф этилди.

Вилоятда оғир турмуш шароитида яшаётганларнинг аксариятини  ногиронлиги бор аёллар, кам таъминланган оилалар вакилалари ташкил этади. Бу аёлларнинг 1282 нафарига саломатлигини тиклаш учун тиббий ёрдам кўрсатилди, 1223 нафарининг бандлиги таъминланди, 2059 нафарига моддий ёрдам берилди.

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 19-20 май кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида берган топшириқларига асосан, қийин шароитларда яшаётган, инқирозли ҳолатларга тушиб қолган, хорижий давлатлардан депортация қилинган опа-сингилларимизга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик кўмак бериш мақсадида вилоятда фаолият олиб бораётган "Меҳримиз Сизга"  аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш маркази фаолияти янада кенгайтирилди. Айни кунда Андижон шаҳри, Асака, Балиқчи, Избоскан, Олтинкўл, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманларида ана шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, фарзанд   тарбияси, ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туй, маърака ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ва тартибли ўтказиш борасидаги ишлар ҳам кучайтирилмоқда.

Мақсадимиз битта, у ҳам бўлса вилоятимиздаги ҳар бир оиланинг тинчлиги ва хотиржамлигини, ҳар бир аёлнинг бахтли ва ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашдир.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

 

суҳбатлашди.