+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Июнь 2018

Эъзоз ва эҳтиромга муносиб аёл

Орамиздаги аёллар

Ҳаёти мазмунини эл-юрт хизмати учун елиб-югуриш, одамларга яхшилик қилиш, уларнинг оғирини енгил қилишда, деб биладиган инсонлар юртимизда жуда кўп. "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти Андижон вилояти ҳудудий филиали чилангари Ханифахон Тожибоева ҳам ана шундай инсонлардан биридир.

Ханифахон Тожибоева меҳнат фаолиятини Андижон трикотаж фабрикасида тикувчиликдан бошлади. 1995 йилдан "Андижоншаҳаргаз" корхонаси иш юритувчиси вазифасига қабул қилинди. 1999 йилда (ишдан ажралмаган ҳолда) Қўқон нефть-газ техникумини битирди. Шундан буён у мазкур корхонада турли вазифаларда меҳнат қилиб, ҳамкасблари Олимахон Султонова, Ойистахон Аҳмедова, Дилфузахон Рашидовалар билан бир сафда соҳанинг ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшаётир.

Меҳнатсеварлиги, ўз ишини пухта билиши, камтарлиги ҳамда одамохунлиги билан жамоада катта ҳурмат қозонган. Айни пайтда у истеъмолчиларнинг газ анжомлари ва тармоқларига хизмат кўрсатиш ҳамда метрология таъминоти бригадасида ҳовли уйлардаги газ анжомларини таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича чилангар вазифасида ишлаб элга наф келтирмоқда.

Чилангарлик аёл киши учун ғайритабиий касб, қолаверса, унинг ўзига яраша машаққатлари бор. Бироқ ўз ишини етук мутахассиси бўлган Ханифахон опа қийинчиликларни енгиб, ўз вазифасини бекаму кўст бажариб келмоқда. Унинг  характерида сабр-бардош, касбига бўлган меҳр, зиммасидаги вазифага масъулият билан ёндошишдек хислатлар уйғунлашган. Бу уч уйғунлик аёлга рўшнолик олиб келди. Уни элу-юрт, жамоа орасида ҳурмат-эътиборга сазовор қилди.

Кечагина устози Ширинхон опа Валиевадан соҳанинг нозик сир-асрорларини  қунт билан ўрганиб, касбий тажрибасини орттиришдан чарчамаган Ханифахон опанинг ўзи бугун устоз мақомига эга бўлди. У Гўзалой Болтабоева, Ҳилолахон Халилова каби ёшларга устозлик қилиб, билим ва тажрибаларини ўргатиб келмоқда.  Ханифахон опа нафақат моҳир чилангар, ўз соҳасининг етук мутахассиси балки, меҳрибон она, севимли буви ҳамдир. Инсон ҳалол меҳнатни, одамларга яхшилик, меҳр улашишни ўзига одат қилса, ҳеч қачон кам бўлмайди, эъзоз ва эҳтиромга муносиб бўлади. Буни Ханифахон Тожибоеванинг ҳаёти ва фаолияти мисолида  яққол кўриш мумкин.

 

 Дилафрўз ДАВРОНОВА,

"Ўзтрансгаз"  АЖ вилоят ҳудудий филиали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич

 

ташкилоти раиси.