+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Май 2018

Инсонпарварлик - олий мақсад

8 май - Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракати ташкил топган кун

Ҳар йили 8 май бутун дунёда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати ташкил топган кун сифатида кенг нишонланади. Мазкур ҳаракатнинг вужудга келиши тарихи  швейцариялик тадбиркор-филантроп, тинчлик бўйича халқаро Нобель мукофоти лауреати Жан Анри Дюнан номи билан боғлиқ.

Анри Дюнан 1828 йил 8 майда Женевада туғилган. 1859 йил 24 июнда Сольферино қишлоғи яқинида бўлиб ўтган жангнинг гувоҳи бўлди, жангда азобланиб ётган ярадор аскарларни кўрганлиги Дюнаннинг қалбини ларзага солди. Дюнан атрофдаги қишлоқлар аҳолисига жангда ярадор бўлган аскарларнинг қайси армияга, қайси миллатга мансублиги, қайси тилда гапиришидан қатъи назар уларга ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилади. "Барча одамлар - оға-инилардир" чақириғи бевосита унинг номи билан боғлиқ.

Бугун Дюнан асос солган Ҳаракат 200 яқин Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий жамиятларини ўз ичига олади. Ҳаракат таркибига 300 минг нафардан ортиқ ходим, шунингдек, 150 миллион аъзо бирлашган. Улар томонидан  дунёдаги 300 миллиондан ортиқ кишига ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти вилоят ташкилоти ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан Ҳаракатининг инсонпарварлик тамойилларини кенг тарғиб килиш, Жамият Низомида белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишдаги ишлар вилоят хотин-кизлар кўмитаси,  Фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш,  халқ ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси  вилоят бўлимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда вилоятдаги олий ўқув юртлари ўртасида  имзоланган ҳамкорлик меморандумлари орқали ижтимоий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.       

Жамият вилоят ташкилоти аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўргатиш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш, турли  фавқулодда ҳолатлар туфайли юзага келган муаммоларни бартараф этиш, ёшлар билан ишлаш каби қатор  йўналишларида фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, ўтган йили Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида Германия Қизил Хоч  ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги қатор умумтаълим мактабларида "Жамоа, мактаб ва бошқа таълим муассасаларининг фавқулодда вазиятларга қарши туриш қобилиятини мустаҳкамлаш йўли билан ҳалокат хавфини камайтиришга йўналтирилган фаолиятни бирлаштириш", шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Фарзандлари соғ-лом юрт қудратли бўлур" мавзусидаги грант лойиҳалари амалга оширилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда "Фуқаро муҳофазаси ойлиги" доирасида вилоятдаги 8 та касб-ҳунар коллежида, 57 та умумтаълим мактабида  "Биринчи ёрдам кўрсатиш асослари" мавзусида  семинар - тренинглар ўтказилди.

Жамият  вилоят ташкилоти инсонпарварлик ташкилоти бўлиб,  жамият карамоғидаги якка-ёлғиз кексалар, ижтимоий химояга, ўзгалар парваришига муҳтож кишилар ва ногирон фукаролар ҳолидан хабар олиш, уларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида ҳам самарали ишлар олиб бормоқда.

Вилоят ташкилотининг "Меҳр-шафқат" хизмати томонидан Жамият қарамоғидаги ижтимоий эҳтиёжманд тоифадаги фуқароларга ижтимоий-маиший ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, жамият ташаббуси билан вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида инсоний фазилатларни кенг тарғиб этиш, уларнинг қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру-саховат, бағрикенглик каби юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларни тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида "Инсонпарварлик нима?"  мавзусида  иншолар танлови  ўтказди.

 Кеча бўлиб ўтган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жамият қарамоғидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларининг уйларига бориб, уларга хайрия ва инсонпарварлик ёрдамлари  кўрсатилди.

Юқоридаги каби олиб борилаётган ишлар юртдошларимизнинг ана шу йўналишлардаги билим, тушунча ва кўникмаларини бойтишга, аҳоли ўртасида юксак инсоний фазилатларни кенг ёйишга хизмат қилмоқда.

 

Холидахон МИРЗАРАҲИМОВА,

 

Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти вилоят ташкилоти раиси.