+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Апр 2018

МАЪРИФАТГА ЙЎFРИЛГАН ҚАЛБ СОҲИБАСИ

Маърифат, маънавият нафақат инсон камолоти, балки жамият равнақида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода маърифатли, юксак маънавиятли, ўзида эзгулик ва соф инсоний фазилатларни шакллантира олган киши хамиша эл-юрт, якинлари ардоида бўлади.

Жалакудуқ Агросаноат касб-ҳунар коллежи АРМ раҳбари Феруза Тоштемирова ҳам ўзининг инсоний фазилатлари, маърифатпарварлиги билан ҳамкасблари, одамлар орасида ҳурмат-эътибор топган аёллардан биридир. Айниқса, у софдил, очиқ чеҳралиги, хушмуомалалиги, инсонлар қалбига йўл топишда ўзига хос маҳорат соҳибаси эканлиги билан ҳам ажралиб туради.

Қаҳрамонимизнинг китобга бўлган меҳри болаликдан ўзгача. У 1980 йилда ўтказилган китобхонлар кўрик-танловининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган.  Ўрта мактабни тамомлагач, аввал техникумда, сўнг Санъат ва маданият олийгоҳида таҳсил олди. Ферузахон опа кўп йиллар ахборот-кутубхона тизимида самарали меҳнат қилди. Дастлаб туман марказий кутубхонасида библиограф сифатида фаолият юритди, сўнг услубчи, директор муовини лавозимларида ишлади. Кейин коллежда ўқувчиларга таълим-тарбия берди, 2006 йилдан буён АРМ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Маърифат кошонаси дея таърифланувчи коллеж ахборот-ресурс марказида ўқувчиларни, аҳолини китобхонликка жалб этиш, китобхонлик тариботи борасида кўплаб ибратли ишларни амалга оширмоқда. Ўз ишининг етук мутахассиси, билимдони сифатида ном қозонган.

Унинг раҳбарлигида жамоа 2009, 2011 ва 2012 йилларда "Йилнинг энг яхши ахборот-ресурс маркази" кўрик-танловининг вилоят, республика босқичларида фахрли  ўринларни эгаллади. Ф. Тоштемирова биринчи        Президентимизнинг фармони билан 2011 йилда "Мустақилликнинг 20 йиллиги" кўкрак нишони билан такдирланди.

Ўзининг ҳалол ва меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги билан ҳаёти ва фаолиятидаги барча қийинчиликларни қийналмай енгиб ўтди, бу борада у кўплаб опа-сингилларимизга ибрат бўла олади.

Айни кунда Ф. Тоштемирова Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўрисида"ги фармойиши ижросини таъминлаш борасида шогирдлари М. Умрзақова, К. Норматова, М. Ёқубова, Ю. Халилова, М. Муратова билан биргаликда қатор ишларни олиб бормоқдалар. Жумладан, туман миқёсида "Мен фарзандимга китоб    сова қиламан", "Энг фаол китобхон"  номли тадбир ва танловлар мунтазам равишда ўтказилмоқда.

- Бугун аёл киши нафақат ўз ишининг устаси, балки маърифатли, юксак маънавиятли, ҳар ишда фаол бўлиши керак, - дейди Ферузахон Тоштемирова. - Шундагина у оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнини топа олади, комил фарзандларни улайтиради.

Дарҳақиқат, Ф. Тоштемирова ташкилотчи ва ташаббускор  раҳбар, инсонларни дилдан тушунадиган, дўстларига садоқатли инсон, ибратли оиланинг соҳибаси сифатида эътироф ва эътибор топган. У турмуш ўртои билан уч нафар фарзандини тарбиялаб қаторга қўшди. 

Қалбида фақат эзгулик мужассам, маърифат, зиё тарқатувчи қуёшқалб ва оқила аёл Феруза Тоштемирова сингари опа-сингилларимиз сафи ортаверсин. Уларнинг катта-кичикка намуна бўладиган ҳаёти ва фаолияти биз ёш авлод учун ҳамиша ибрат мактабидир.

 

 Набира УМАРАЛИЕВА.