+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Окт 2017

МАСЛАҲАТЧИ БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИШИ КЕРАК,

(44-сон) Маслаҳатчилар фаолиятидан

- дейди улуғнорлик Ферузахон Тусматова.

Ферузахон Тусматова ўн йилдан буён Улуғнор туманидаги "Фазогир" маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келади. Фидойилиги, олиб бораётган ибратли ишлари билан маҳалладошлари ҳурмат-эътиборини қозонмоқда.

Мазкур фуқаролар йиғинида 2545 нафар ахоли истиқомат қилади. Улардан 1294 нафари хотин-қизлардир. Маслаҳатчи фаолияти давомида аёллар, ёшлар билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратади. Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда уларга имкон қадар кўмак беришга, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишга ҳаракат қилади.

    - Ҳудудимизда 680 оила мавжуд,    - дейди маслаҳатчи Ф. Тусматова. - Ҳар бир оила, ундаги муҳит менга яхши таниш, қайси оилада қандай муаммо борлигини ҳам яхши биламан. Муаммоли оилаларга имкон қадар ёрдам бераман. Шунингдек, оилаларни мустаҳкамлаш, аёллар, ёшлар бандлигини таъминлаш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёшларни турли диний    экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, маҳалладаги    соғлом маънавий муҳитни асраш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйганман. Шу боис ҳам маҳалла ҳудудида вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари деярли йўқ. Профилактика инспектори билан ҳамкорлигимиз яхши йўлга қўйилган.

Ферузахон Тусматова иш жараёнида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Жабборова, бош отинойи Салимахон Қўчқарова, маҳалла фаоллари ва кўпни кўрган кексалар билан тез-тез маслаҳатлашиб туради. Улардан зарур тавсия ва маслаҳатлар олади. 

Ана шундай ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик барча йўналишлардаги ишлар самарадорлигини оширишга яқиндан ёрдам бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллада биронта ҳам ажрим, жиноятчилик кузатилмади.

- Ажрашиш арафасида турган 4 оила яраштирилди. Тўй-ҳашамлар, турли маросимларни камчиқим, дабдабасиз ўтказиш борасидаги ишларимиз ҳам эътиборга молик, - дейди Ферузахон. - Отинойи, дастурхончи, имомдан иборат ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб, тарғибот-тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилаётганлиги қўл келмоқда.

Маҳалла маслаҳатчиси бўлиб ишлаш кишининг дунёвий билимлари кенг бўлишини, амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини яхши билишни, шу билан бирга, диний илмдан ҳам хабардор бўлишни тақозо этади. Анга шундан келиб чиқиб, Ферузахон ҳам доимий равишда ўқиб, ўрганиб, ўз билимларини ошириб бормоқда. Қолаверса, у билими, одоб-аҳлоқи, кийиниши, муомала маданияти билан барчага ибрат бўлмоқда. Бу эса унинг сўзи ўткир, таъсирли, фаолияти эса самарали бўлишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ферузахон нафақат ишда фаол, балки кўплар ҳавас қилса арзийдиган оиланинг соҳибасидир. Турмуш ўртоғи билан 3 нафар фарзандларини тарбиялаб, камолга етказмоқда. Бир сўз билан айтганда, изланиб, фидойилик кўрсатиб иш олиб бораётган Ферузахон каби маслаҳатчиларимиз олиб бораётган ишлар кўпчилик учун ибрат намунасидир.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА