+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Буюклар бешиги -- буюк Андижон

Томчилар юзидан нур олган ўзинг,

Баҳордай суюкли хазонли кузинг,

Оқлаймиз бир куни берган нон-тузинг,

Буюклар бешиги - буюк Андижон.

 

Худбинга бош эгмас ўғлонларинг бор,

Тўмарислар руҳи қизларингга ёр.

Кўксингда яшаймиз гулдек бахтиёр.

Буюклар бешиги - буюк Андижон.

 

Асакангнинг  темир тулпори учқур,

Боғишамол еллари жонларга ҳузур.

Ҳасанбой ютуғи нур устига нур,

Буюклар бешиги - буюк Андижон.

 

Сен шундай гўзалсан мисоли малак,

Бир зум узоқлашсам тўхтайди юрак.

Шунчалар азизсан, суюк нур жаҳон,

Буюклар бешиги - буюк Андижон.

 

Нодира АБДУВАҲОБОВА, Балиқчи тумани.