+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

МАЛХАМ

(31-сон) Дил туFёни

Қалбимизга бирор озор етса, таскин ва малҳам излаймиз. Бу таскин ва малҳамни одамларнинг сўзларидан, кўзларидан тополмаймиз. Ҳатто, яқинларимиз ҳам бундай аламли лаҳзаларда кўнглимизни кўтара олмайди. Шунда Тангрига илтижо қиламиз. Яратган кўнглимизга хотиржамлик ато этишини ният қиламиз. Ҳаёт мўъжизасини қарангки, яратган гўё табиат орқали кўнглимизга малҳам беради.

Атрофга мусаффолик бахш этиб, ёмғир ёғади. Гўё таскин, меҳр-муҳаббат ёмғири. Бутун борлиқ узра ёғаётган бу майда томчилар гўё хаста юракларга дармон, қуруқшаб қолган ерларга, қовжираётган гулларга, майсаларга,  дарахтларга ва юракларга умид бағишлайди.

Ёмғирлар кўнгилдан дардларни ҳайдайди, атроф ва оламнинг чангини ювиб ташлайди. Шундан сўнг улар ҳудди янги туғилган чақалоқдек беғубор ва тоза бўлиб қолади. Сукунатга чўмган борлиқ ёмғирнинг қўшиғига қулоқ тутади. Бундан эса қалблар ором олиб, дил оғриқлари буткул унут бўлади.

Шу боис ҳам мен ёмғирни яхши кўраман. Ёмғирлар табиат ғуборларини кетказганидек, кўнгил ғуборларини ҳам кетказади, оғриқли қалбларга малҳам бўлади.

Ойшабону АБДУҲАЛИЛОВА,

Андижон шаҳридаги 13- умумтаълим

 

мактаби ўқувчиси.