+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 06 Авг 2020
    ҲЕЧ БИР ЮРТДОШИМИЗ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
    Коронавирус инфекцияси туфайли жорий этилган карантин шароитида молиявий ёрдамга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, хусусан, боқувчисини йўқотган, ёлғиз қариялар, ногиронлар, вақтинча ишсиз, даромадга эга бўлмаган…
  • 06 Авг 2020
    Эҳтиёжманд оилаларга хайрия кўмаги тарқатилди
    Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров шаҳардаги "Мустақилликнинг 27 йиллиги" маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида шаҳар ҳокими маҳалла аҳлига Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси…
  • 06 Авг 2020
    ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ
    жараён Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури доирасида вилоятимизнинг қатор туманларида салмоқли ишлар амалга…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТАЛҚИН

Таниқли адиб, бобуршунос ҳамюртимиз Қамчибек Кенжа бу йил ўзининг қутлуғ етмиш ёшини нишонлади. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи арафасида устоз адибнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланганлиги нафақат ёзувчимиз, балки унинг мухлислари учун ҳам қўшалоқ байрам бўлди.

Қутлуғ етмиш ёши ҳамда давлатимиз мукофоти билан устоз адибни муборакбод этиб, унга тани сиҳатлик, тинчлик-хотиржамлик ва янада улкан ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

Қуйида  адибнинг "Ҳинд сориға" номли китоби ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

 "Иқбол" газетаси таҳририяти.

 

ҲИНД СОРИ 

Болалигимдан яхши таниган, асарларини севиб ўқиган устоз адиб Қамчибек Кенжа бугун етмиш ёшни қоралабди. Мен устоз, унинг сермаҳсул ижоди хақида анчайин ёруғ хотираларимни, фикрларимни баён этмоқни ният қилган эдим. Лекин ёзувчи Абдунаби Бойқўзиевнинг адиб ҳақидаги "Ай -акам, дарё экан" деб номланган китобини ўқиб, ниятимдан қайтдим. Негаки, мазкур китобда мен айтмоқчи бўлган гапларнинг кўпи гапирилган эди.

 Шу ўринда мен адибнинг ўзи билмаган ҳолда кашф қилган ва ўзининг кейинги китобларидан бирига берган ном ҳақида сўз юритиб, бу хусусда тасаввуримда туғилган фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашмоқчиман.  

"Ҳинд сориға" китоби китобсеварларга манзур бўлганлигига асло шубҳа йўқ. Айрим ижодкорлар ўзлари билмаган ҳолда ноёб кашфиётни, қандайдир бир янгиликни юзага чиқариб қўяди. Назаримда, устоз Қамчибек Кенжа ҳам ушбу китобга ном беришда ўзига хос бир янгилик яратгандай. Кўпчилигимиз яхши биламизки, ўзбек тилида   йиртқич бир қушга - сор деб ном берилган. Ўзи миттигина, аммо ота-боболаримизнинг айтишича, осмону фалакдан замин узра шитоб билан шўнғиганида тўғри келиб қолган ҳар қандай ҳайвоннинг қоқ белидан бўлиб юборар экан. Болалигимда кексаларнинг бу каби воқеаларни кўрганликлари ҳақидаги ҳикояларини эшитганман. Демак, сор кези келганда бургутдан ҳам кучли бўлгани боис, унинг донғи оламга кетган. Адиб китобига номни қайси мақсадда қўйган, деган саволга албатта, улуғ мутафаккир, моҳир саркарда, олим, шоир ва шох ҳамюртимиз З. М. Бобур ва бобурийларнинг ҳаёти ҳақидаги муҳим чизгилар асосида саёҳатнома китобини яратар экан, ҳинд сари, Ҳиндистон томон кетяпмиз, маъносида қўйганлигини тушуниш мумкин. Ҳа, адиб ҳам дили вайрон, ҳам кўнгли шодон ҳолда улуғ бобомиз қўним топган ўлка ва у ерда муқим яшаб қолгани, бобоси Амир Темурнинг салтанатни қайта тиклаб, ҳинд диёрида уч юз йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган бобурийлар сулоласи ҳақида янги маълумотларни топиш ва фахр билан қаламга олмоқ ниятида ҳинд юрти сари ошиққани содда ва самимий баёнлар, туйғулар изҳорида  ўз ифодасини топганини кўрамиз.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров Қамчибек Кенжанинг ушбу асари Бобур Мирзога бағишланган китоблар орасидан ўзига хос ўринга эга деб таъкидлайди ва қуйидаги фикрларни келтиради: "Муаллиф қайси мамлакат халқи ва табиат манзараларини қаламга олмасин, уларни "Бобурнома" даги мумтоз тасвирлар билан қиёслайди. Шу орқали биз тарихнинг беш аср давомидаги ҳаракати ва ўзгаришлари ҳақида тасаввурга эга бўламиз. Айни вақтда, Бобур Мирзо асарлари бугунги кун учун ҳам олий бир ҳақиқат мезони бўлиб хизмат қилишига ишонамиз".

 Менинг асар ҳақидаги тасаввурим улуғ адибнинг юқоридаги    фикрлари билан ҳамоҳангдир. Лекин мен асарни ўқиб, айниқса, асарнинг номи хусусида, ўзига хос бир маънони, рамзий ўхшатишни англагандай бўлдим.  Яъни, асарни қўлга олган ўқувчи "Адиб  Ҳиндистон томон борибди ва бу йўлда нималарни қоралади экан" дея мулоҳаза қилиши аниқ. Лекин менинг фикрлашимча, ном муаммо шаклида берилган, яни ҳарфлар ичига беркитилган "Сор" сўзи бордир. Кўз ўнгимда, ўз юртида орзу ниятларини амалга оширолмаган шох Бобурнинг ҳам ички, ҳам ташқи душманларининг тазйиқлари остида ўз Ватанидан айро тушгани, ўзга   юртда қўним топгани ва у ерни гуллаб-яшнаётгани ҳақида, алал-оқибат ўзбек ўғлони меҳр қўйган иккинчи Ватани - Ҳиндистоннинг Сорига айлангани жонланади. Кучли, шитоб билан ўта тез учадиган бу қуш ўз ҳудудини кўз қорачиғидек асрагани каби тасаввуримда Бобур ва унинг авлодлари ҳам гўзал ва     сеҳрли бу диёрни кўз қорачиғидек асраганлари шаклланади. Қолаверса, кўплаб тарихий асарларда келтирилган маълумотларга кўра, Бобур Мирзо Сор каби миқтидан келган, чайир мускули ва кўзлари узоқни кўра оладиган қобилиятга эга бўлган. Паҳлавонларга хос кучлилигидан икки қўлида икки йигитни бемалол кўтариб, Пахса қўрғон девори устида тик қомат ва дадил қадамлар ила юра олган... Қолаверса, ҳаётининг учдан икки қисми от устида жангу жадаллар ичра ўтган.

Бобур ҳақидаги шеърларнинг бирида ёзилишича, "Иним Бобуржон шунча кучни қаердан олган экан-а" дея ҳайратланади опаси Хонзода бегим ҳам. Демак, муаммо шаклида берилган номдан кўриниб турибдики, адиб Ҳиндистон томон бораркан, у ерда яшаган юртдошимиз изларини топмоқни, изларига тўкилган хотиралар асосида асар битганки, бу улуғ Бобур шахсининг яна бир қиррасини очиб беради. Шу жиҳатдан китобга қўйилган "Ҳинд сориға" номи ҳам гўзал ўхшатишнинг бир намунасидир.

Сўзимни мухтасар қилиб, ҳамиша камтар, очиқкўнгил ва серунум ижодкор, устоз адиб Қамчибек Кенжага сиҳат-соғлик, узоқ умр ва улкан ижодий ютуқлар тилаган ҳолда  яна кўплаб гўзал асарлар яратишини истаб қоламан.   

 

Омина ТОЖИБОЕВА,

ёзувчи.