+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 14 Июнь 2018
    "Меҳр қолур, саховат қолур"
    Хайрия тадбири Рамазон - муборак ой. Муқаддас китобларимизда рамазоннинг минг ойдан афзаллиги зикр этилган. Чунки ушбу ой эзгу ниятлар, ибодату дуолар қабул бўладиган, бандаларни ҳалолу…
  • 14 Июнь 2018
    212 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун йўлланма олди
    Меҳнат ярмаркаси Андижон шаҳридаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежида вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида…
  • 14 Июнь 2018
    Профилактик тиббиёт: бугун ва эртага
    Вилоятимизда "Профилактик тиббиёт: бугун ва эртага" мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Германия Халқаро ҳамкорлик…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


СИНГЛИМГА МАКТУБ

 (18-сон)

Муҳаммад Юсуф

СИНГЛИМГА МАКТУБ

Қачон хат ёзгандим сенга, билмайман,

Қофия билан банд бугун тош кўнглим.

Ёлғиз аканг бўлиб,

Ёнингда юрмайман...

Кечир мени, синглим,

Кечир мени, синглим.

 

У ёқда шотутлар

Тўкилар сувга,

Қовунлар ёрилар,

Сен йўл қарайсан.

Тупроқ кўчаларда,

Муштоқ кечаларда,

Ёз - мени соғиниб сарғайган майса.

 

Умримни юлқилаб,

Йилларим ўтар,

Юрак йиғлайди-ю,

Айтмас дардини.

Мен шеърим қўлтиқлаб,

Кун бўйи излайман,

Адабий ходимнинг битта мардини.

 

Бирига қандайдир туроқлар дастак,

Бирин ўйлантирар ҳали ёшлигим:

Нега бу шеърингиз отлар ҳақида,

Уларни ёқтирмас, менинг бошлиғим!..

 

Гоҳ тўлиб кетаман,

Қандай гап ахир!

Кўйгин мени дейман, эй ширин азоб.

Қуёшга термулай,

Ерга босай бағир,

Қўшиқлар куйлашга бошқа одам топ...

 

Яна қайсар руҳим

Жонимни чўқир,

Ёз дейди,

Сингилжон, қўрқай нимадан?..

Энг гўзал шеър - Сенинг ёрилган қўлинг,

Ҳамма бошлиқларнинг 

Бошлиғи - Ватан!..

У ёқда шотут тўкилар тағин,

Беҳилар ҳидига тўлади хонам.

Айвонда, хирмонда, Андижон томонда

Куз - мени соғиниб сарғайган онам -

Йиғлайди, бу йил ҳам келмади болам...

 

Қачон хат ёзгандим сенга,

Билмайман.

Қофия билан банд менинг тош кўнглим.

Ёлғиз аканг бўлиб,

Ёнингда юрмадим...

Кечир мени, синглим,

 

Кечир мени, синглим.