+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КЎРИНМАС ҚАЛҚОН

(2- сон) Ҳаёт ҳикмати

Бир донишманд: "Иззат-ҳурмат ота ва онани, шунингдек, болаларни ҳам қўриқлаб турувчи посбондир; у ота-онани кулфат ва ғамдан, болаларни эса виждон азобидан  қутқаради", деганида юз бора ҳақ эди!

Дарҳақиқат, ота-онага нисбатан ҳурмат ва муҳаббат, ҳеч шубҳасиз, муқаддас   туйғудир. Зотан, меҳри чексиз, умуман, бутун дунёни ўзининг оқ сути билан боққан аёл - Оналарни ҳар қанча улуғласак, шарафласак, эъзозласак, шунча кам. Волидайи-муҳтарамаларимизнинг айтганларига сўзсиз итоат қилиш, муштипар онаизорларимизнинг розилигини олиш учун чин дилдан ҳаракат қилмоқлик ҳар бир инсоннинг биринчи галдаги вазифасидир.

Дарвоқе, бир ҳикоятда шундай ёзилади:

Бир довюрак саркарданинг номи элда достон бўлган экан. У совутсиз, дубулғасиз, қалқонсиз, ёлғиз қиличи билан жангга кирар ва доим ғалаба қозонар экан.

Иттифоқо, бир куни саркарда темирчининг ёнига борибди ва ўзига қалқон, совут, дубулға буюртирибди-да, навбатдаги     жангга шу ҳолда кирибди.

Атрофдагиларнинг барчаси бу ҳолдан таажжубланиб, ундан сабабини сўрашибди.

Шунда саркарда оғир хўрсинибди ва кўзига ёш олиб: " - Авваллари доим онамнинг дуоси билан жангга кирар эдим, - дебди. - Муниса онамнинг дуолари менга қалқон, совут эди, шу сабаб менга ўқ ўтмас эди! Энди эса, онам оламдан ўтди, у киши йўқлар...

Ҳа, ота-онаси ҳаёт бўлган кишилар қанчалар бахтли! Ва ушбу бахт қадрига етиш асносида, ота-она дуосини олмоқ жоиз. Сабаби-ки, ота-оналарнинг фарзанди ҳақига қилган дуолари албатта, ижобат бўлади. - Дуо кишини бало-қазолардан асрагувчи қалқондир. Унинг билан ҳимояланган инсон ҳеч қачон заволга юз тутмайди.

Абдуғулом АБДУЛАҲАТОВ,

 

Избоскан тумани.