+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ХОТИРА

Хотира мангуга битилган дастхат,

Йилларда топталган инсон қадри у,

Урушгоҳ, ситамгоҳ, қонга чайилган

Замину Ватаннинг битмас дарди у.

 

Хотира муқаддас, хотира азиз.

Урушга тикилди неча мард жони.

Қора қонлар сочди фашист юзига,

Акам деб йиғлаган сингиллар доди.

 

Рўзғор боши бўлган аёлни ҳар тун,

Тушларин ўғирлар шаҳидлар қони.

Ўғли тишлаб кетган нонни уватар,

Юрак чангаллаган она фиғони.

 

Чимилдиқ ичида очилмаган гул,

Қишлоқда олади келинчак номин.

Ёр-ёр садосида беҳиштга кўчар,

Гулин ҳидлолмаган мардлар майдони.

 

Урушга отланган ота шаънидир,

Қизлар иффатию, йигит иймони.

Ҳар тонг Аршга қадар тинмай йўлланар,

Отасиз уйғонган диллар исёни.

 

Жаннат эшиклари очилсин, мудом

Мангуга битилсин мардларнинг номи.

Эрклик, тинчлик, она юрт учун,

Кўкка кўтарилган руҳларга... омин!

Гулирухсор УММАТОВА,

Республика ёш ижодкорлар семинари иштирокчиси.