+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ШОМИ ШАРИФ

Жаҳон адабиёти

Орадан қирқ йил ўтганига қарамасдан мен у воқеани майда икир-чикирларигача эслайман. Ўша ота-бола ҳеч ҳам ёдимдан чиқмайди.

Расмий газеталарда эъдодийя шаҳодатномаси натижалари эълон қилингач, улар орасида номим борлигини кўриб беҳад қувондим. Эртаси куни Сувайдодан Дамашққа сафар қилишни мақсад қилдим. Чўнтагимда бир кумуш лира ва Суриянинг беш қоғоз лираси бор эди. Бир кумуш лирани автобусга бердим. Чўнтагимда беш қоғоз лира қолди. Бунга Дамашқдан ширинлик, хусусан Шом пирожнийсидан сотиб олишни ният қилдим. Солиҳийя ва Ҳамидийя бозорига бориб, Жобий эшиги томон йўналдим. Ширинликлар дўконига кирдим. Дўконда дўкондор ўзининг ёшгина ўғли билан ўтирган экан. Ундан бир кило пирожний, бир килограмм кунжутли юпқа ширинлик ва бир кило бодомли пирожний беришини сўрадим. Аммо қўлимни чўнтагимга солганимда беш қоғоз лира йўқ эди. Юзимда хафалик зоҳир бўлиб, дўкондорга узр айтдим:

- Сўраган нарсаларимни кейин келиб олиб кетаман!

  Сотувчи табассум ила сўради:

- Ҳа, пул уйда қолибдими?!

- Менимча пулни йўқотиб қўйдим. Беш қоғоз лира эди.

  У сўради:

- Қаерда яшайсиз?

- Сувайдода яшайман, саййидим!

У деди:

- Ўтиринг, болам. Озгина дам олинг.

Сўнг у бир қадаҳга чой қуйиб менга узатди:

- Марҳамат, ўғилчам билан бирга чой ичинг!

Сўнг дўкондор юқоридаги ширинликларни бир идишга солиб менга тутди:

- Буни олинг. Пулини келаси сафар берасиз.

Мен дедим:

- Саййидим! Мен ҳали-бери келмасам керак. Бировдан қарз бўлиб қолишни истамайман.

  У табассумла деди:

- Мен аниқ ишонаман. Сиз келиб буларнинг пулини берасиз!

У менга идишни олишимни сўраб, қаттиқ туриб олди. Мен уларни олдим. Жуда хижолат бўлдим. Дўкондор ва ўғилчаси билан хайрлашиб дўкондан чиқдим. Озгина юрганимдан сўнг дўкондорнинг ўғилчаси ортимдан чақириб қолди. Мен тўхтадим. Бола деди:

- Отам дўкондан беш лира топиб олдилар. Сиз туширган бўлсангиз керак. Ширинликларга яраша пул олиб қолиб қайтимини бердилар!

Мен жуда хурсанд бўлдим. Энди елкамда қарз юки йўқ. Сувайдога борадиган автобусга ҳам пулим бор. Алҳамдулиллаҳ, бировдан қарз сўрамайдиган бўлдим.

Болага раҳмат айтдим. Отасига ҳам раҳмат айтишини тайинладим. Сўнгра пулни чўнтагимга солдим.

Сувайдога етиб келгач, шимимнинг чўнтакларига қўл солиб унинг орқа чўнтагидан беш қоғоз лирани топиб олдим.

Отамга бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим. Отам кулиб дедилар:

- Булар Шом савдогарлари, Ҳалаб савдогарлари. Уларнинг ота-боболари шунақа бўлишган. Инсонийликнинг барча жиҳатлари уларда мужассам. Аммо сен у беш лирани унга қайтаришинг лозим. У қарздир. Онанг пиширган нондан уларга олиб бориб, уларни уйимизга меҳмонга таклиф қиласан!

Келаси ҳафтада онам пиширган нон билан беш лирани олиб йўлга чиқдим. Дўкондор мени узоқдан кўриб табассум билан деди:

- Айтмабмидим сизга, қайтиб келасиз деб...

- Мана бу ҳарисаларни олинг! Сувайдодагиларга салом айтинг! - деди кузатар чоғида...

Қачон янги мақтанчоқ савдогар ва савдогарчаларни кўрсам, ўша ота-боланинг сиймоси кўз олдимга келади...

Сақар ал-МУЛҲИМ, араб ёзувчиси.