+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Туйғулар кураши...

Қалб туҒёни

Нафснинг қутқуси ёмон. Доим "мен" дейди.  Дунё молини, дунё ишини кўзга чиройли кўрсатади. Ақлдан ғолиб келишга уринади. Кўнгилни минг ёққа тортади.

Олам ҳашами кўзни олади, суст кетасиз, ўзингизда бўлишини истайди, не қилиб бўлса-да, эришиш йўлини қидирасиз. Жониқиб, улоқиб, ўздан кетар бўлсангизда ҳашам эгаси бўлишга интиласиз. Уйингиз ҳашам, кийимингиз ҳашам, аммо ўзингиз тўкилиб кетасиз..

Нафс барибир қўймайди, имконсиз ердан имкон қидиртиради. Гоҳ ғофил қилиб, гоҳ гуноҳкор, гоҳ талончи қилиб мақсадга чорлайверади. Бир, икки, деган саноқ, борини кўриш, шукур қилишдан сизни нари олиб кетаверади. Янги ният, янги режа, янги ўй..

Яхши яшаш ёмон эмас, мазза қилиб ўйнаб кулиш гуноҳмас, аммо унга имкони йўқ бўлса, борига сабр қилишдан кўра, эришиш қутқуси юракни эзаверади. Нега "мен" эмас, нега "менда йўқ", нега, нега, нега...

Уфф, намунча ҳаваслар кўп, олам зеблари нақадар чегарасиз, қай бирига эриша оламан бу кетишда, дейди ақл. Аммо, нафс барибир кучли...

Туйғулар курашида баъзангина ўзлигингиз ғолиб чиқади..

Румий ҳазратларининг китобини варақлашга шошаман, нафсимдан қочиб..

"Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ, зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Зулмат ва пардалар, турли-туман машғулотлар инсоннинг дунё ишлари борасида олган тадбирлари ва кўнгилнинг сўнгсиз орзуларидир..."

Нафсдан қочиш учун Ҳаққа илтижо қиламан. Нафсимдан ғолиб қил, дунёни кўзимга жозибадор кўрсатма, борига шукур келтиришга куч бер, деб дуо қиламан. Ва сўнггида бир сўз келади тилимга:

Алҳамдулиллоҳ..

Агар Аллоҳ эшитмаганида, дуоларимни қабул этмаганида мен Нафс деган душманга енгилиб, маҳв бўлар ва дунё сеҳру жодулар сари югуриб кетардим...

Туйғулар курашида бу гал ақлим ғолиб..

Илоҳим, ҳар гал шундай бўлсин.

 

Матлуба ЮСУФ ОХУН қизи.