+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ОНА ТИЛИМ, ҚАДРИНГ БУЮК!

Тилимиз ҳақида сўз кетганда, ўйланиб қоламан: агар сўзлар бўлмаса, фикрларимизни   қандай ифодалай олардик? Дилимиздан кечаётган  ҳиссиётларимизни қай йўсинда баён  этардик? Агар сўзлар бўлмаса, биз гунг ва соқов бўлиб қолармидик? Сўзлар борки, биз  бир-биримиз билан суҳбатлашамиз, фикрлашамиз, туйғу, кечинмаларимизни изҳор  қиламиз.

Тил - нажоткор. Буюк Навоий таъкидлаганидек, кўнгил махзанининг қулфи. Бадиий  адабиётларни мутолаа қилганимизда, сўзлар орқали тасвирланаётган  воқеалар гирдобига  тушамиз. Сўзлар сеҳрлайди, йиғлатади, овутади, ишонтиради, умид уйғотади. Она тили  ота  боболаримиздан  мерос,  қон  ва  жон  каби.  Сув  ва  ҳаводай  унга  эҳтиёжимиз  кучли.  Она  тили  орқали  дунёни  таниймиз,  ўзлигимизни  англаймиз,  у  орқали  ҳаётни  тушунамиз. Она тили - миллатимиз ғурури, ифтихори. Унинг қудрати чексиз.   Яқинларимиз билан суҳбат қураётганимизда, мактаб сабоқларини олаётганимизда, кўча-кўйда  танишлар  билан  мулоқот  қилаётганимизда   унга  ҳамиша  эҳтиёж  сезамиз.

Баъзан,  тенгдошлар  орасида  сўзларни  аралаштириб  қўллаш  ҳолларининг  гувоҳи  бўламиз. "Окей", "вообше", "пока" сингари русча, инглизча сўзлар суҳбатлар давомида  қулоққа чалиниб, ғашга тегади. Тўғри, биз чет тилларини ҳам қизиқиб ўрганамиз, уларни  ўз тилимизга чоғиштирамиз, бироқ, уларни нутқ жараёнида аралаштириб юбориш ўта  маданиятсизлик ва саводсизлик, бундан ташқари, тилларга бўлган ҳурматсизликдир. Ота  боболаримиз эъзозлаган, бизга мерос ҳисобланган она тилини пухта ўрганиш тилга  бўлган ҳурмат, эътиборни ифодалайди. Бадиий адабиётга бўлган эътибор  маънавиятимизни юксалтирибгина қолмай, она тилини кенг қамровда мукаммал ўрганиш  имконини беради.

Она тилим, омон бўл мангу,

Сен борсанки, мен ҳам ўлмайман,

Тилдан қолсам, сени Ойбекдай,

Мен кўзларим билан сўзлайман.

 

Мубина  ҚОДИРОВА,

Булоқбоши   туманидаги  2-умумтаълим  мактабининг  9-синф   ўқувчиси.