+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

"Мустақиллик - қалбларда янграган куй"

Янги китоб

       Иқтидорли ёш ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сардор Сирожиддиннинг ана шу номдаги янги китоби    "Тошкентдаги "Янги аср авлоди" нашриётида нашдан чиқди.

Сардор Сирожиддин ижодкор сифатида кенг жамоатчиликка яхш таниш. Бугунга қадар унинг "Яна аллалар айтинг", "Сентябрь" номли китоблари чоп этилган.

"Мустақиллик - қалбларда янграган куй" деб номланган ушбу китобга киритилган публицистик мақолаларда ёш авлодни миллий ғояга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида  ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш,  фарзандларимизни юксак маънавий-аҳлоқий мезон ва қадриятлар асосида камол топишларига ундовчи ибратли фикр ва мулоҳазалар баён этилади. 

Тўпламдаги мазмунан бой, равон услуб билан ёзилган публицистик мақолалар ёшларнинг маънавий-мафкуравий иммунитетини бойитишга, миллий ғояни мазмун-моҳиятини англашга, қолаверса,  она Ватанга муҳаббат, юртдаги жараёнларга даҳлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Қисқаси, ушбу китобни ўқиб чиқинг, ундан маънавий озуқа оласиз, Сизга манзур бўлишига ишонамиз.

"Иқбол" таҳририяти.