+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ВАТАН

Кечинма

     Ватан... юрагимнинг туб-тубидаги изҳорни ошкор этмоққа ожизман.

Сенинг, боғу бўстонларинг, чаман ва гулзорларинг, обод ва озода кўчаларинг, барпо бўлаётган янги-янги биноларинг кўзларимни қувнатади. Инсонларнинг юзидаги табассум, ўғил-қизларнинг эришаётган ютуқлари, аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топаётганлиги, кексалар қадрланаётгани буларнинг бари истиқлол туфайли.

Бугун ҳар бир инсон янгиликлар сари қадам ташламоқда, ўзларининг орзу ва мақсадларига эришмоқда. Бу албатта, тинчлигимиздан, осойишта яшаётганлигимиздан нишонадир.

Бироқ бугун айрим давлатлардаги нотинчликлар қалбимизни ларзага солади. У ердаги адолатсизлик, мурғак гўдакларнинг, муштипар оналарнинг кўз ёшлари, бегуноҳ инсонлар қонининг тўкилиши юрагимизга титроқ солади. Ахир улар ҳам ҳудди биз каби эмин-эркин яшаши, ўйнаб-кулиши керак эмасми!?

Бу мудҳиш воқеаларни эшитиб, биз ёшлар мана шундай тинч ва озод юртда туғилганимизга, эмин-эркин яшаётганимизга шукрона келтирамиз. Ана шу тинчлигимизни, муқаддас она Ватанимизни асраб-авайлашга, унга муносиб фарзанд бўлишга интиламиз.

Феруза МАТКАРИМОВА.,

Улуғнор тумани.