+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Чароғон юлдузли самосан, Аёл!

 (Фахрия)

Ошуфта кўнгиллар изҳори сенда,

Дунё тилсимлари, асрори сенда,

Жаннат гулларининг ифори сенда, -

Муҳаббат аталмиш баҳорсан, Аёл,

Сен кўклам тонгисан, наҳорсан, Аёл!

 

Сен буюк неъматсан, азиз, муқаддас,

Таъриф этмоқликка ҳар не сўз абас,

Кўҳна замин сенинг пойларингда маст -

Тоза ҳис, бокира туйғусан, Аёл,

Мудом эзгуликка уйғунсан, Аёл!

 

Сен -сурур, сен - шарор, сен - ҳаёт тоти,

Ошиқи зорларнинг мангу баёти,

Суйган дил уфқига ҳар кеча ботиб, -

Субҳидам чиққувчи офтобсан, Аёл,

Малаксиймо пари, моҳтобсан, Аёл!

 

Сен - онам, сен - опам, сингил, маҳваш ёр,

Қалбингда меҳр кўп, муҳаббат бисёр,

Хонадон бекаси, ҳурсан бетакрор -

Элнинг бошидаги ҳумосан, Аёл,

Чароғон юлдузли самосан, Аёл!

 

Номингни тилимда, сўзимда тутай,

Дийдор миннатини кўзимда тутай,

Бошга қўяй сени, ўзимда тутай, -

Давлатим, савлатим, боримсан, Аёл,

Диёнат, номусим, оримсан, Аёл!

 

Сен - башар онаси, ибтидо насли,

Биз интилгувчи нур, маёқсан асли,

Малоҳат, латофат, нафосат фасли -

Ҳамал дебочаси Наврўзсан, Аёл,

Қутсан, баракасан, ризқ-рўзсан, Аёл!

 

Нажмиддин ИКРОМИЙ