+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

НЕГА ЁЛFОН ГАПИРАМИЗ?

Мулоҳаза

Биз инсонлар кундалик ҳаётимизда билибми-билмайми, ёлғон ишлатамиз. Аммо, ёлғон ҳамиша инсоннинг дилини хира қилиб келган. Унинг турлари кўп. Кимдир яхшилик йўлида, кимдир ғаразгўйлик мақсадида ёлғон сўзлайди. Яна кимдир ўзини оқлаш учун. Кимгадир ҳар сўзига ёлғон қўшиб гапириш шунчаки одат бўлиб қолган. Баъзилар вазиятдан чиқиш мақсадида ёлғон тўқийдилар. Аммо, бу билан сизни эмас, ўзини алдайдилар.

Нимага одамлар шундай экан-а? Ўзи гапирган гапга ўзи ишонмайди-ю, сизни ишонтиришга уринади. Шу қадар устомонлик билан аврайдиларки, унинг ёлғонлиги хаёлингизнинг бир четига ҳам келмайди. Чунки, улар ўз ишининг усталари. Ёлғон сўзлаб этлари жимирламайдиган бўлиб кетган. Қўйиб берсангиз, ўзлари тўқиган ёлғонга ўзлари ҳам ишона бошлашади. Ҳайратдан "астағфуруллоҳ!" дейсиз. Бир куни ёлғони фош бўлса, юзингизга қандай қарашини ҳам ўйлашмайди. Афсуски, орамизда бундайлар бисёр.

Ёлғон билан кимнингдир ҳаёти остин-устун бўлиб кетиши ҳам мумкин.

Атрофимизда талайгина ёлғончи-ю фирибгарлар бор, аммо кўпинча уларни сезмай яшаймиз. Бир тарафдан ўйлаб қаралса, барча рост сўзласа ҳам бўлмас экан. Кишининг кишидан кўнгли қолиб кетади. Гоҳида унинг ўша рост гапни айтишини хоҳламайсиз. Ёки ўша аччиқ ҳақиқат сизга қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Ёлғон ҳам керак, албатта. Фақатгина эзгулик мақсадида айтилгани. Ҳатто ҳадиси шарифларда ҳам кишилар орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапиришга изн берилган.

Аммо, қани эди одамлар фақат эзгулик йўлидагина ёлғон сўзласалар...

Сўзимнинг якунида устоз шоир Эркин Воҳидовнинг бир байти ёдимга тушди:

Яхшидур аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон,

Шу ширин ёлғонга лекин, алданиб қолғон ёмон.

Чиндан ҳам ҳақиқат қанчалик аччиқ бўлмасин, мингта ширин ёлғондан яхшироқдир.

 

 

Моҳидил  ЮЛДАШЕВА