+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Кўрган сарин тушларимда сиз борсиз...

Дил туFёни

 

Онам тиниб-тинчимаган, меҳнаткаш аёл эди. Биз фарзандларининг бахти, униб ўсишимиз учун бор кучини бериб ишларди. Ҳатто, кечалари тўйиб ухлаганини эслай олмайман. "Мен пахта тергани кетсам, нон йўқ бўлса, болаларим нима ейди?", деб ўйлаб, кечаси хамир қориб, тонгга яқин нон ёпарди. Азоннинг калласида барча юмушларни бажариб, пахта теримига отланарди. Бизнинг хаёлимиз ўйин билан банд, ўзимиз билан ўзимиз овора бўлар эдик. Онам бечора кун бўйи пахта териб, оқшомда уйга қайтар, яна рўзғор ишларига шўнғиб кетар эди.

Яхши эслайман, бир йили пахта терими жуда чўзилиб кетган, онам пахта даласидан бери келмасди. Ўша йили онам жуда кўп пахта тердилар. Терган пахталари мавсум бошидан бери тонна-тоннани ташкил этди. Теримчилар басма-басига пахта териб, мукофот пуллари олар эдилар.  Онам бир куни уйга  қайтгач, дадамга бу йилги мавсумда энг кўп пахта тергани ва бунинг эвазига "Жигули" автомашинаси билан мукофотланишини айтиб қолди. Барчамиз ҳайрон қолдик. Бу биз учун кутилмаган янгилик эди. Севинчимиз ичимизга сиғмас, тинмай сакрар эдик. Онамга мукофот берилган куни уйимизга қўни-қўшни, қариндош-уруғ сиғмай кетди. Ҳамма табриклар, онам уялганидан нима дейишни ҳам билмасди. Жуда камтар, камсуқум, мунису мушфиқ аёл бўлган экан, эсласам.

"Меҳнат - инсонни улуғлайди" деганлари рост экан. Онам меҳнати орқасидан ана шундай эътирофга эришган, дадамга рўзғор тебратишда елкадош бўлган эдилар. Ҳеч қачон дадамнинг  айтганларини икки қилмас, етишмовчиликдан нолимасдилар.

Ҳа, оналар доимо оиласини, бола-чақасини ўйлайдилар.  Негаки, бу қўрғон азал-азалдан муқаддас саналиб, ҳеч ким уни ҳаром луқма билан тебратмаган. Ҳалоллик орқали оилага файз, барака инган.

Она - муқаддас, оналик эса фидойилик эканлигини онамни йўқотгач, тушуниб етдим. Бу сўз қалбимнинг туб-тубидан вулқондай отилиб чиқар экан, уни айтганда қалбимда оғриқлар пайдо бўлишини ҳис қилдим. Онам бор - бошим осмон, қаддим тик, қалбим қувончга тўла, бағрим бутун бўлган экан.

Меҳнаткашим - онам! Турмуш қийинчиликлари бошимга тушгач, умр савдоларида эврилгач, сизнинг қадрингизга етдим! Гарчи жисман ёнимда бўлмасангизда, руҳан барҳаётсиз. Менга оналикни ўргатган, ҳаётни кўрсатган беминнат устозим, меҳнатда ёрилган қўлларингиз қадоғининг, умр йўлларида ёққанингиз сабру бардош чироғининг излари юрагимда қолган.Сахарларда ёпган нонларимнинг исида, кулча нонни соғинган кунларимнинг кунжагида, фарзандларим кулгичи, файзли хонадоним бурчагида, болалигим томон учган ҳушларим, кўрган сарин тушларимда - Сиз борсиз!

 

Дилдора АБДУЛҲАЕВА,

Марҳамат туманидаги 36-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.