+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Болалик пайтларимни соғиндим

Дил туFёни

"Болали уй - бозор, боласиз уй - мозор!", деб халқимиз бежиз айтмаган. Болаларнинг шодон ва беғубор қий-чувларига тўла уйда ғийбат ҳам, ёмон ҳиссиётлар ҳам бўлмайди.

Эҳ-ҳ, болалик даврларимни жуда-жуда соғиндим. Болаликдаги дўстларимни, улар билан ўйнаган беғубор ўйинларимни эсласам, юрагим ширин орзиқади.

Тўғри, ҳамма инсонларда шундай. Бироқ, бу кечинмаларни ҳар киши дилидан ҳар-хил ўтказади. Кимдир болалигини шундай, юракда орзиқиш билан эслайди. Кимдир болалигини элас-элас хотирлайди. Тасаввурида ёрқин из қолдирган дамларини яхши эслай олмайди. 

Ҳаёт қизиқ экан-да, ўша   бахтли дамларимизнинг ўзида буни қадрламаймиз-у, бир фурсат ўтиб хотирамиз кўчаларида худди бир нарсани қаттиқ излаётгандек бесамар тентираймиз.

Ўйнаб-кулиб юрган вақтларимизда биздан катталарнинг "болалик дамларингизни қадрига етинг" деган гапларини кўп эшитганмиз. Аммо, бу гапни шунчаки эшитганмиз, эътибор бериб қулоқ солмаганмиз.

Бола бўлиш барибир яхши экан. Катта бўлганда, бирон ўйингоҳга бориб мазза қилиб ўйнай олмайсан. Шумтакалик вақтингда қилган қилиқларингни қилишга ботина олмайсан. Ярашмайдиям. Хоҳлайсану, ўзингга эп кўрмайсан.

Кўчадан уйга кирар-кирмас, меҳрибон онажоним қучоқ очиб кутиб олар, қўлчаларимизга иссиқ кулчалар тутқазиб, кир-чир юзчаларимиздан ўпарди. Ўша дамларнинг қадрини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди.

Қанча эсламайлик, афсусланмайлик, эркин қушдек осмонларда гўё учиб юрган вақтларимиз энди қайтмайди. Умримиз зарварақларида ширин хотира бўлиб қолади, холос.

 

Ҳасанбой ҲАКИМОВ