+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Ҳаётнинг бошланиши

Қатра

Ҳар йили 1 октабрь - яқинлашаётганда юрагимда ажиб бир ҳислар туғён уради. Билмадим, нега бундай бўлади? Балким, яна бир йил ўтиб кетганига-ми? Балким, устозларимдан олган билимларимни оқлашга яна бир қадам яқинлашганимгадир.

Биринчи синфга илк бор қадам қўйганим - кечагидек ёдимда.

Эҳ,  у ҳаяжонлар... Қўлда гулдаста, эгнингда янги сарполар билан биринчи марта мактаб остонасидан ўтиш, якка ўзингники бўлган дарс столи, янги китоб ва дафтар-ручкалар, қўлингиздан ушлаб "ёзгин" дея қулоғингиз остида шивирлаган майин овоз... Мана, сизга ҳаётнинг бошланиши! 

Шу кундан бошлаб сиз ўсдингиз, улғайдингиз, кўплаб билимлар ва ютуқларга эришдингиз. Аммо, сизга илк қадамни ташлашни ўргатган биринчи ўқитувчингиздан бўлган қарзингизни ҳамон уза олганингиз йўқ. Бир умр уза олмасангиз ҳам керак.

Устоз дея аталган шу биргина сўз ўз бағрига қанча-қанча йилларни, меҳнатларни олади. Биласизми, сизга йиллар мобайнида қилган меҳнатлари, заҳматларини сизнинг бир ютуғингизга алмаштириб юборадиган самимий инсон бу устоздир.

Шундай заҳматкаш, жонкуярларимиз бахтимизга доимо соғ бўлишсин!

 

Мунира МУҲАММАДЖОНОВА