+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Аёл бўлмоқ осон эмас...

эътироф

Кучли аёлдан кечилмайди. Кучли аёл қадрланмайди.

Унинг биргина айби - кучлилигидир. Ҳар қадамини шаҳд билан босади. Эҳтиёжларини ва уйининг ижара ҳақини ўзи тўлайди. Ўзи меҳнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади. Мушкул аҳволга тушганида телефонга ёпишиб ундан-бундан ёрдам сўраш ўрнига, нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги чексиз орзулар ва қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди. У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди. Ҳаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у - кучли.

Кучли аёлларни тарк этиш мушкул. Улардан осон воз кечилмайди. Ҳатто фарзандли бўлса ҳам, у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди.

Ожиза аёллар атрофидаги инсонларга тобе бўлади. Ҳар доим ёрдамга, севгига муҳтож бўладилар. Унга машина, зебу зийнатлар ҳадя қилсалар хурсанд бўлади. Арзимас муаммоларда ҳам оламга жар солиб ёрдам сўрайдилар. Ожиза аёлни ҳеч ким ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Чунки у ёлғизликдаги ҳаётга кўника олмайди. У ўз оёғида тик туролмайди. У муҳтождир...

Кучли аёллар қадрланмайди. Бошқа аёллар уларни ўзларига рақиб кўрадилар, ғашланадилар, эрини рашк қиладилар. Эркаклар уларни осонгина таслим этолмайди, ўзига бўйсундиролмайди. Ва оқибатда кучли аёлдан воз кечилади. Кучли аёл - ёлғиздир. У севилмайди. Эъзозланмайди.

Эрига эҳтиёжманд аёл авайланади, қадрланади. Сочлари силанади. Кучли аёл эса эгасиздир. Унга ҳеч ким эътибор бермайди, меҳр кўрсатмайди. Шу сабабдан у яна-да кучли бўлиш учун тиришади. Биргина хатоси - кучли бўлгани. Ваҳоланки, у ҳам - бир аёл! У ҳам эътибор кутади, меҳр истайди. Гарчи ошкор этмаса-да, у ҳам сочи силанганида ўзини бахтли ҳис этади. У ҳам муҳаббатга эҳтиёж сезади. У ҳам ёлғизлигидан ўксинади. У ҳам чарчайди тошбағирлар зарбасидан. Уларга осон тутманг. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг.

Кучли аёллар - эркак ва аёл сифатларини бирдек ўзида акс эттирган ва бундан кўп озор кўрган аёллар. Фарзандларига ҳам ота, ҳам оналик қилолган аёллар. Елкаларидаги юкни ололмаганингизга яраша, кўнгилларига ҳам изтироб юкламанг! Бақувват юрагининг ичида нозик кўнгли бор кучли аёлларнинг. У шу нозик кўнглини авайлайди. Ўзини ва атрофидагиларни ёмонликлардан узоқ тутгиси келади.

Аёл бўлмоқ осон эмас. Бунинг устига кучли аёл бўлмоқ минг карра мушкулдир...

 

 Умида АЗИЗ