+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ОТА-ОНА - ЭНГ КАТТА БОЙЛИГИМИЗ

дил туFёни

Инсон ўзи хоҳласа, ҳаётда барча нарсага эришиши мумкин. Барча имкониятларни ишга солса, энг юқори чўққиларни забт эта олади. Аммо, инсон умрбод сақлаб қололмайдиган, бойликлар эвазига сотиб ололмайдиган мўътабар зотлар бор. Улар ҳаётдаги энг катта бойлигимиз, ота ва онамиздир.

Бизни дунёга келтириб, ювиб-тараб, едириб-ичириб, кўз қорачиғидай асраб улғайтирган зотларнинг улғайганимиз сари кексайиб, бўйларимиз ўсгани сари чўкиб бораётганини кўришнинг ўзи ачинарли. Фарзандлар вояга етиб ота-она хизматига бел боғлаганида, кимнингдир ота-онаси дунёни эрта тарк этади. Фарзандлар қалбида мангу армон билан қоладилар. Аллоҳ кимларнингдир пушти паноҳларини умрларини зиёда қилиб берадию, нобакор фарзандлар бунинг қадрини билмайдилар. Арзимаган нарсалар учун уларнинг қалбига озор беришади. Гўё, дунёга улғайиб келган, ҳеч ким унга меҳр бериб ардоқламаган каби, ота-онасини меҳрдан мосуво қилишади.

Ўтиб бораётган ҳар бир кун ота-онамизни биздан узоқлаштираётганини ҳис қилишимиз, уларнинг борида меҳр-оқибат кўрсатиб, ҳаётда кўрган қийинчиликлари, дил яраларини, қалб озорлари ўрнини ширин сўзлар билан қоплаб, дунёнинг энг бахтли инсони қилишимиз керак эмасми? Улар бизнинг топган бойлигу давлатимизга муҳтож эмаслар, биздан кутганлари фақат меҳр. Ота-онамизни фақат меҳримиз, ардоқлашимиз билангина бахтли қила оламиз. Зеро, бағри осмон, қалби тупроқ - хокисорларимиз дунёда абадий эмаслар. Уларни эъзозлайлик, тириклигида қадрлайлик.

 

Дурдона КАРИМОВА,

 

 "Орзу" адабий мактаби аъзоси, Хўжаобод тумани.