+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 09 Май 2020
    Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди
    Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори "Сардоба" сув омборида юз берган тошқин асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий…
  • 09 Май 2020
    Асл бойлигимиз соғлигимиз, тинчлигимиздир
    Оғир дамлар келганда асл инсонларгина бир-бирини қўллайди. Меҳр-оқибат шундай кунларда янада билинади, қадрли бўлади. Дарҳақиқат, вирусга қарши меҳри дарё халқимиз бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Буни Хонобод…
  • 29 Апр 2020
    ХАРИДОРЛАРГА СИФАТЛИ НОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
    Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор "Бобохўжаев Шуҳратбек" томонидан ташкил этилган нон цехида бир неча йиллардан буён аҳолига қолипли нон ва бир неча турдаги…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Улар кўнгилларнинг нури - ёруғи!

Эл кулса қувониб, дард чекса даво

Ахтариб, куну тун парвона бўлар,

Минг хавф-хатар ичра ўзин унутиб, 

Ўзгалар дардининг дармони бўлар.

 

Касблар ичида бормикан, айтинг,

Бундан шарафлироқ, бундан улуғи?

Улар юракларнинг малҳамларидир,

Улар кўнгилларнинг нури - ёруғи!

 

Илм ва  сабрдан юксалган қадри,

Гиппократ қасами қалбига пайваст,

Беминнат савобга бурканган бари,   

Бир дам фароғатни, оромни билмас.

 

Беморга бахш этар ҳаловат, ҳузур,

Улар учун йўқдир ёт ва бегона!

Ёшу кексани бир жигаргўшадек

Парвариш айлагай фидокорона.

 

Самодан раҳматлар ёғилгай дерлар,

Ким бир ўксик дилни айласа обод.

Худойим, жафокаш шифокорларга

 

     Энг улуғ дуолар ёрдир умрбод!

Хуршида Ваҳобжон қизи