+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 18 Март 2020
    Ҳисобот-сайлов йиғилишлари фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади
    Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Низомида тармоқ ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшма органлари 5 йил муддатга сайланиши…
  • 18 Март 2020
    «Билимдон» ғолиб бўлди
    Фан ойлиги Маълумки, февраль ойида вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида математика-информатика фани ойлиги доирасида турли тадбирлар, очиқ дарслар ўтказилди. Марҳамат туманидаги 32-умумтаълим мактабида ҳам қатор тадбирлар ташкил…
  • 23 Март 2020
    Юксак мукофот муборак!
    Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти фармонига асосан юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганлар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Отангизни қадрланг

мулоҳаза

Мен эртагу ривоятларга ишонаман. Чунки улар ҳаёт ҳақиқатлари, инсонийликнинг улуғ фазилатлари ҳақида сўзлайди. Улар шаффоф булоқ сувига ўхшайди. Ичганинг     сайин маънавий чанқоғинг қонаверади.

Лекин минг афсуски, ҳамма одамлар ҳам эртагу ривоятлардаги эзгуликлардан ибрат олиб яшамайдилар.  Ҳатто, орамизда ота-онасини ҳурмат қилмайдиган замондошларимиз ҳам йўқ эмас.

Баъзан, биз ўзимиз истамаган ҳолда айрим воқеаларнинг ёки      баъзи суҳбатларнинг иштирокчисига айланиб қоламиз.

"Чол-кампирлар участкада қолишди, биз "дом"га чиқиб кетдик", - дейди барваста бир киши шеригига.

"Бизнинг бобойни бир кўриб қўйсанг, кейинги пайтда сал кам уйқуроқми-ей", - дейди иш столида ўтириб дўхтир дўстига сим қоқаётган яна биров. Бир ҳамкасб йигит эса отаси ҳақида "бизнинг пахан", деб сўз очади. Менинг тасаввуримда бу каби атамалар ота номини камситади, ҳақоратлайди, қадрини туширади. Ота - инсон учун энг улуғ зот. Шундай экан, отани фахр ва эъзоз билан тилга олиш, ҳурматини жойига қўйиб, дуоларини олмоққа не етсин?!

Бир таниш муаллима билан учрашиб қолдим. У билан узоқ гаплашдик. Қишлоқ, унинг ўқувчилари, сўнг қизлар ҳақида…

 - Ишни эндигина бошлаган кезларим эди, - дея ҳикоя қилади муаллима опа. - Юқори синф раҳбарлигини топширишди. Бир куни дарсдан сўнг қизларни олиб қолдим. Тарбиявий соат эди. Мавзу: "Қиз боланинг ота  олдидаги  одоби". Дарс мазмунидан келиб чиқиб, хонадонда қиз боланинг ўзини тутиши, оталари олдида доимо иффату-одобда бўлишлари кераклигини узоқ  уқтирдим. Бир пайт орқароқда ўтирган қизлардан бири  қўл кўтарди. Рухсатимни ҳам кутмай ўрнидан турди:

- Айтингчи, оталар ҳам қизлари олдида одоб сақлаши  керакми ё йўқми?                   

- Ҳа, албатта!, - дедим-у, уёғига нима дейишни билмай қолдим.

Очиғи, бундай саволни кутмагандим.

...Кейинги кунлари қизлар билан алоҳида-алоҳида гаплашдим. Уларнинг юракларида гап кўп экан. Бир қизнинг отаси ҳар куни ичиб келиб, қизлари олдида уят сўзларни айтиб сўкинаркан. Яна бир қизнинг отаси уйдан бош олиб чиқиб кетган, ҳатто йилда бир марта келиб болаларидан хабар олмас экан.

 "Ёмон оталар" дейишга тилим бормайди, лекин, хонадонида қиз бола ўсаётган ота ҳушёр бўлиши, қизи кўнглини синдирмасдан, унинг олдида одоб чегарасини сақлаши лозим.

Олис қишлоқдан мени кўргани ота-онам келиб туради. Шунда торгина уйим кенгайиб кетади, гўё. Уларнинг дуоларидан жисмимга шифобахш нур қуйила бошлайди. Қўлларимни юзим узра тортар эканман, дилдан ният қиламан: "Ё қодир эгам! Ҳеч бир кимсани ота-она дийдоридан, дуоларидан бенасиб этмагил. Фарзандларимиз вужудига меҳру-оқибатни, инсофу диёнатни жо эт. Оталаримизни ҳамиша қадрига етайлик, улар улуғворликлари билан ҳамиша уйларимиз тўрини тўлдиришсин.

Сайёрахон РЎЗИМАТОВА,

 

Балиқчи туманидаги  6-ДИМИ ўқитувчиси.