+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 07 Июнь 2020
    САХОВАТ АКЦИЯСИ СИЗ ЁЛFИЗ ЭМАССИЗ
    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Адҳамжонованинг ташаббуси билан Андижон туманида "Меҳримиз сизга" деб номланган акция ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида ҳудуддаги ёлғиз яшовчи ва имконияти…
  • 07 Июнь 2020
    Олтинкўллик пиллакорлар режани илғорлар қаторида бажарди
     "Пилла - 2020" Жорий йилда олтинкўллик пиллакорлар томонидан 3 минг 80 қути ипак қурти парваришланди. Якунда 169,4 тонна юқори сифатли пилла етиштирилиб, белгиланган шартнома режаси…
  • 07 Июнь 2020
    Қишлоқ аҳолисининг кўп йиллик орзуси ушалди
    Тентаксой дарёси устига Избоскан ва Пахтаобод туманларининг қатор аҳоли пунктларини боғловчи янги кўприк барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Маълумки, Тентаксой сел хавфи юқори бўлган сув тармоқларидан…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Адабиётимизнинг қимматбаҳо дурдоналари

Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги олдидан

Fазал мулкининг султони мир Алишер Навоий нафақат гўзал ғазаллар битган, балки, кишини ҳайратга солувчи, эзгуликка элтувчи жуда кўп насрий асарлар ҳам яратган. Унинг тарих, дин ва тасаввуфга оид "Тарихи мулки Ажам", тилшуносликка оид "Муҳокамат ул-луғатайн", пайғамбарлар ва ҳакимлар ҳақидаги "Тарихи анбиё ва ҳукамо", "Вақфия", адабиётшуносликка бағишланган "Ҳолоти Саид Ҳасан Ардашер", "Мезон ул-авзон" "Мажолис ун-нафоис", "Муфрадот", "Муншаот" каби асарлари насрий усулда ёзилган бўлиб, ҳар бири инсон маънияти ва заковотини юксалтиришга хизмат қилувчи бебаҳо асарлардир.  Масалан, Навоий "Муҳокамат ул-луғатайн" (Икки тил муҳокамаси) асари билан ўзбек(турк)тилининг буюк билимдони ва ҳомийси бўлиб майдонга чиқди. Ўз она тилини ҳурмат қилишга, шу тилда бошқаларни ҳам ижод қилишга ундади.

Навоий Султон Ҳусайн тарихини, Юсуф ва Зулайҳо ҳақида туркий тилда бир асар ёзажагини маълум қилган эди. Хондамир ўзининг "Макорим ул-ахлоқ" (Яхши хулқлар) асарини Навоийга бағишлаб ёзган.

"Муншаот" асари эса 1492 йилда ёзилган бўлиб, унда 88 та мактуб жамланган. Мактубларнинг ҳар бири таълимий-тарбиявийлиги билан ажралиб туради. Инсон аввало, хатни саводхонлик билан тушунарли қилиб ёзиши кераклиги, хатлар яна дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозимлиги таъкидлаган.

"Муфрадот" асари 1491 йилда форс-тожик тилида ёзилган бўлиб, шоир бунда янги жанр бўлмиш "муаммо" ҳақида маълумот берган.

"Мажолис ун-нафоис"("Гўзал мажлислар") асарида кўплаб шоирлар, уларнинг ижоди ҳақида маълумотлар берилади. Шу боис ҳам ушбу асар энг қимматбаҳо дурдоналардан бири ҳисобланади. Шоир умрининг сўнггида ёзган "Маҳбуб ул-қулуб" ("Кўнгилларнинг севгани") асари эса тил, адабиёт, одоб-ахлоқ ва жуда кўп масалаларни ёритиб берган фалсафий асар ҳисобланади. Навоий асарда тил ҳақида шундай ёзган: "Сўзни дилингда пишқармагунча, тилингга зинҳор чиқармагил". Бу жумлалар орқали у кишини эҳтиёт бўлиб, ўйлаб гапиришга чақиради.

Асарнинг битта бобини воизликка бағишлайди. Яъни, инсоннинг нутқи гўзал, равон, маъноли бўлиши кераклигини таъкидлайди. Нотиқ инсонлар оз, лекин мазмунли, таъсирли сўзлаши кераклигини айтади. Яна бу асарда инсон ўзидаги ёмон иллатларни матонат билан енгиб ўтиши кераклиги айтилади, яъни, улардан фориғ бўлишлик зарур, деган фикрларни билдиради.

Алишер Навоий ўз шеъриятини нақадар юксак маҳорат билан ёзса, кўриниб турибдики, насрий асарларини ҳам ғоят гўзал фикрлар билан, бадиий жиҳатдан юксак даражада яратган.

Навоий ижоди бир денгиз бўлса, ундаги дурлар ниҳоятда ноёб ва битмас-туганмасдир. Биз ва келажак авлод ҳам Ҳазрат Навоий асарлари билан дилимизда юксак инсонийлик туйғуларини ҳис этиб, бой фазилатларга эга бўлиб бораверамиз.

Ойдиной АҲМАДАЛИЕВА,

 

педагог.