+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

(43- сон, 2016 й.)

ВАТАН, СЕНГА СОДИҚМАН!

Остонадан бошланар ватан,

Меҳрини ҳис этар жону тан,

Мадҳинг куйлаб алёр айтаман,

Ишон, Ватан, сенга содиқман!

 

Қадринг баланд, тенг осмонларга,

Айланяпсан гул-бўстонларга,

Бағрингда жой йўқ армонларга,

Ишон, Ватан, сенга содиқман!

 

Келажагинг ёшлар қўлида,

Биз боряпмиз эркнинг йўлида,

Гиёҳ унар ҳатто чўлида,

Ишон, Ватан, сенга содиқман!

Гуландон ЮСУПОВА,

Андижон шаҳридаги 43- умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

ЮРТБОШИМ  ХОТИРАСИГА

Оппоқ тонглар бахш этган бизга,

Бунда бахтли ҳар бир ўғил-қиз.

Сиз қайтарган эрк тўтиё кўзга,

Сизни ҳар қадамда эсга оламиз.

 

Озодликка бўлдингиз қалқон,

Юртни машҳур этиб жаҳонга.

Сақладингиз ҳурликни омон,

Машъал ёқиб миллат йўлига.

 

Бобожон, биз бахтли ёшлармиз,

Йўлингиздан дадил кетамиз.

Самоларда қўллаб туринг сиз,

Марраларга албат етамиз!

Мадинахон АЛИШЕРОВА,

АДУ қошидаги 3-сон академик лицей ўқувчиси.

 

КУЗ ТАРОВАТИ

Дарахтлар сарғайган баргин тўкмоқда,

Оёқлар остида кумуш хазонлар.

Осмон ўз кўксининг чокин сўкмоқда,

Самони қучмоқда кузги мезонлар.

 

Ана, олисларга учмоқда қушлар,

Баҳорда бахт олиб келмоқлик учун.

Майин куз шамоли димоқни хушлар,

Борлиқ ажиб тусга кирмоқда бугун.

 

Ҳосил мўллигидан кўнгил яйрайди,

Шоирлар шеърида ажиб бир туйғу.

Кузги тўкинликда ҳаёт қайнайди,

Ойнинг шуъласидан тўкилар ёғду.

 

Далаю боғларда ишлар тўхтамас,

Барака ёғилар далаю қирдан.

Ҳаёт жўш уради, сокинлик эмас,

Умидлар унади кузги ёмғирдан.

 

Машҳура БОТИРОВА,

Пахтаобод туманидаги 37- ДИМИ ўқувчиси.

 

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН НЕЪМАТ

Чўзсак кўкка етар қўлимиз,

Тунлари ҳам ёруғ йўлимиз,

Бахтга тўла ўнгу сўлимиз,

Юртим бўлди мисоли жаннат,

Мустақиллик, сен берган неъмат!

 

Дунёни лол айлади Темур,

Боболарим абадий шуур,

Ёғду сочар ҳаётбахш бир нур,

Юртга қайтди Навоий, Фурқат,

Мустақиллик, сен берган неъмат!

 

Фарзандларинг кулгусида сен,

Ўзинг ҳокисор, ўзинг бағри кенг,

Келолмайди дунё сенга тенг,

Жаҳон бўйлаб ёйилган шуҳрат,

Мустақиллик, сен берган неъмат!

 

Момом қўли ҳар вақт дуода,

Яна сендай борми дунёда,

Буғдой ноним бўлди зиёда,

Топганларим бўлди беминнат,

Мустақиллик, сен берган неъмат!

 

Фирдавсмонанд боғинг айтайми?

Осмонўпар тоғинг айтайми?

Ҳар кун байрам чоғинг айтайми?

Олиб келди роҳат, фароғат,

Мустақиллик, сен берган неъмат!

Ирода ОРИФЖОНОВА,

Балиқчи туманидаги 12- ДИМИ ўқувчиси.

 

ОНАМ

Тупроққа қоришиб кетганда танам,

Роҳат азобини сезганда танам,

Мен учун тор бўлиб қолганда олам,

Дунёга сиғмайин йиғлайди онам.

 

Бир куни дунёдан ўтиб кетамиз,

Ҳою ҳавасларга учиб нетамиз,

Эзгулик, яхшилик йўли турганда,

Шайтонлар қўлини тутиб кетамиз.

 

Йиғламанг гўзаллар ва гуллар учун,

Йиғламанг қизлару ва ҳурлар учун,

Йиғлайсиз, эй дўстим, сиз кимлар учун,

Онангиз бир дуо қилмаса йиғланг.

 

Тиғлангиз бағрингиз ўтларга ёқинг,

Онангиз кулмаса, сизга очмаса қучоқ.

Дунёда онадан азиз зот йўқ, унутманг,

Ундан айрилишлик энг оғир фироқ.

Баҳодиржон УСМОНОВ,

Андижон тумани.

 

 

ИНСОНЛАР ОМОН БЎЛСИН

Дилимда бор бир тилак,

Барча бахтиёр бўлсин.

Ширин сўзли, пок юрак,

Инсонлар омон бўлсин..

 

Fам кўрмасин ҳеч қачон,

Қалби қувончга тўлсин.

Қадрдон ва меҳрибон,

Инсонлар омон бўлсин.

 

Завқ олсин бу ҳаётдан,

Қўли дуода бўлсин.

Юрт учун куйиб-ёнган

Инсонлар омон бўлсин.

Муслимахон ЎРИНБОЕВА,

Олтинкўл туманидаги 1- умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

БЎЙЛАРИМИЗ...

Боғу бўстон, гулу лолалар,

Буғдойи мўл, кўм-кўк далалар,

Янграйди куй, қўшиқ, яллалар,

Файзлидир ўтар тўйларимиз,

Самоларни қучади бўйларимиз.

 

Яратганнинг назари тушган,

Ҳумо қуши борлиқни қучган,

Аямайин меҳрини сочган,

Меҳмонга очиқ уйларимиз,

Самоларни қучади бўйларимиз.

 

Мирзо, қадрин билгин Ватанни,

Арзир фидо қилсанг бу танни,

Номин тарат Ўзбекистонни,

Хотиржамдир ширин ўйларимиз,

Самоларни қучади бўйларимиз.

Абдуллоҳ МИРЗО.

 

ОНАЖОНИМ

Чаман ичра сиз энг гўзал гулим,

Энг меҳрибон, энг содиқ дўстим.

Мунис онажоним сизга бахшида,

Қалбим, меҳрим, бутун ҳаётим.

 

Ҳар лаҳзада сизни соғиниб,

Сиз томонга талпинади қалб.

Кўрманг асло ташвишу ғам,

Бахтимизга соғ бўлинг ҳар дам.

 

ОРЗУЛАР

Қизил гулхан бўлиб ботади офтоб,

Мен унинг тафтидан сўзлар оламан.

Ёйиқ сатрларим йиғилар шу тоб,

Назм дунёсига кириб қоламан.

 

Юракдан меҳр-ла чиқар туйғулар,

Ўйлар гирдобида айланар фалак.

Дунёимни безар оппоқ орзулар,

Қоғозу қаламлар бўлади тиргак.

 

Қалб номли дўстимга соламан қулоқ,

Синовларда тутар бардош ва тоқат.

Орзулар йўлимни ёритар ҳар чоқ,

Эзгу мақсадларга йўллайди фақат.

Мадина ҲАБИБУЛЛАЕВА,

Избоскан туманидаги 34- умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

ДУНЁ СИРЛАРИ

Қорлар эриб кетар, қолади тоғлар,

Булут-ла сўзлашар мағрур виқорлар.

Юрагим баридан илҳом олади,

Дунё сирларини куйга солади.

 

Ҳисларим бошини силайди фалак,

Қоғозга қаламдек парвона керак.

Олам рангларини мисрага териб,

Ёзаман дунёнинг борини севиб.

Махсума РЎЗИБОЕВА,

Андижон шаҳридаги 31- умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

ОНА ТИЛИМ

Тилим сенсиз куним ўтмас,

Яралади сенла баётим.

Ҳеч бир тиллар сендек эмас,

Сенинг билан менинг ҳаётим.

 

Тиллар кўп жаҳонда турли ва туман,

Ҳар бири аълодир: ўзбек, рус, туркман.

Мен учун энг азиз, тилим сен ўзинг,

Дунёга довруғинг таратадурман.

 

Шоир бобомдан сен менга мерос,

Онам алласидан сингиб келгансан.

Она тилимдирсан ўзбекларга хос,

Мурғак юрагимга кириб келгансан.

 

Неча минг шоирлар қилгандир ижод,

Йиллар давомида топгансан сайқал.

Бу барча шарафлар сен учун фақат,

Буюк инсонларга қўйилган ҳайкал.

Мадинабону ИБРОҲИМОВА,

Шаҳрихон енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

МУҲАББАТ

     Ошуқни маъшуқига хумор этгай муҳаббат,

Ошуфтаҳол кўнгилга озор этгай муҳаббат.

 

Гул узра нолиш қилган оташнафас булбулни,

Юз очмас ғунча янглиғ хор-зор этгай муҳаббат.

 

Елкаси ерга тегмас полвонни ҳам бир зумда,

Этиб остину устин тор-мор этгай муҳаббат.

 

Сеҳр-жоду, ноз ила илинтириб домига,

Амирлар, шохларни ҳам хоксор этгай муҳаббат.

Инсон умри тўрт фасл, баҳору ёз, кузу қиш,

Байтул хазон кўнгилни баҳор этгай муҳаббат.

 

Мубтало бўлса кўнгил, мубталолиғ дардига,

Бу дардни бора-бора бисёр этгай муҳаббат.

 

Ўз жуфтини тополмай Нигорий эрур сарсон,

Шояд бахтли этишга қарор этгай муҳаббат.

 

 

Қутбиддин МУҲАММАДЖОНОВ.