+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Қалдирғоч ин солган айвоним - Ватан!

Дил туFёни

Ватан! Cен - Навоий навоси, Бобур нидоси, Машраб фироғи-ю, Нодира ноласи, Фурқат фироғи-ю Чўлпоннинг оҳи, юрагимнинг қўри, кўзим нурисан, дилимдаги дурим, жаннатдайин боғимсан!

Сен - қалдирғоч ин солган айвоним, бобомнинг бодоми, бувим рўмоли, онам эккан райҳон, момом алласи-ю, ялласи ҳам сен! Қирдаги қизғалдоғим, сержило камалагим, сочи жамалагим, энг гўзал малагимсан - Ватан!

Сендан айро яшолмасман, сенсиз қадам ташлолмасман.

Ривоят қилишларича, қадимда бир давлат бўлган экан. Унинг одил подшоҳи, содиқ аскарлари бор экан. Уларнинг сони кўп бўлмаса-да,  ҳеч ёвга енгилмас экан. Бошқа бир давлатнинг шоҳи икки элчисини жўнатиб, бунинг боиси нимада эканлигини билиб келишни буюрибди. Элчилар борганда, подшоҳ отлиқлари билан машқ қилаётган экан. Шу пайт подшоҳнинг дастрўмоли жарга учиб тушибди. Шунда йигитлари ҳеч иккиланмай ўзларини жарга ташлабдилар. Бири мажруҳ, бири ҳалок бўлган, бирининг оёғи синган ҳолда дастрўмолини олиб чиқишибди. Буни кузатиб турган элчилар юртига қайтиб, бўлган воқеани шоҳга сўзлаб беришибди. Шунда у: "Ҳа, тушундим, уларнинг енгилмаслиги, қудрати фидойилигида экан" дебди.

Биз ҳам шундай обод, озод, тинч, осуда юртимиз порлоқ келажаги учун фидоий бўлишимиз, унинг юксалиши учун ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор.

Ватаним, кундан-кунга яшнайвер, гулларинг очилаверсин, нурлар сочилаверсин!

Кўзим қароғидасан, дилим ардоғидасан, онажон - ватан!

 

Ҳурматой УМАРОВА,

Асака тумани.