+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

ВАТАН МАДҲИ

Ўзбекистон - юрагим мени,

Унда оқар аждодлар қони,

Амир Темур миллатим фахри,

Ўзбекистон, оҳ, жоним мени.

 

Ҳур, гўзал бу пирли ўлка,

Дунё бугун юзланар унга.

Тупроғини суртаман кўзга,

Ўзбекистон, оҳ жоним мени.

 

Сирлари кўп қадим бағрида,

Эзгулик унади кўнгил боғида,

Авлодлар шод кенг қучоғида,

Ўзбекистон, оҳ жоним мени.

 

Мангу яша, эй она халқим,

Ўн икки дур қадалган фахрим.

Байроғинг баланд тут юртдошим,

Ўзбекистон - тан, жоним мени.

Абдуқаҳҳор ХЎЖАЕВ,

меҳнат фахрийси,

Марҳамат тумани.

 Ўзбегим

Сизни ҳар-хил ёмон кўздан қизғонаман, ўзбегим.

Ёмон ният, ёмон сўздан қизғонаман, ўзбегим.

Фахр этаман аждодларим миллатнинг қаҳрамони,

Лутфингизни мадҳ қилолмай қийноламан ўзбегим.

 

Миллий чопон, урф-одат сизга чунон ярашар,

Бошда дўппи, узун сочга ҳавас билан қарашар,

Қўли очиқ, саховатгўй - меҳмоннавоз аташар,

Ҳар тонг шукр, салом бирла уйғонаман, ўзбегим.

 

Йигитлари шерюрак, аёлларидир бекам,

Каттани "акажон"лаб, кичикни атар укам,

Минг одамга ош бериб, дейди "тўйда меҳмон кам".

Сиздек орзу ҳавасларга чўлғонаман, ўзбегим.

 

Миллатимнинг ёруғ юзи, ор-номуси ўзимман,

Дардига эш, дармониман, қаноати, тўзимман,

Ашъоримда мақтанурман - Ўзбекистон қизиман,

Қайда бўлмай мудом қалби парвонаман, ўзбегим.

 

Дилфуза СОИПОВА,

Қўрғонтепа туманидаги

39-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

СИНГЛИМНИ БИР

КЎРИБ КЕЛЙИН

Тонг отмайин тунни  қоралаб,

Қуёш чиқмай туриб мўралаб.

Буғдойзорни аста оралаб,

Сингилгинам кўриб келайин.

 

Деманг; буғдойни босмоқ гуноҳ,

Тушунингиз қалбимни эвоҳ.

Савоб излаб, Яратган гувоҳ,

Сингилгинам кўриб келайин.

 

Хаста дилни олмоқлик жаннат,

Туганмас бахт, кетмас бир давлат.

Жигарларга қилингиз ҳиммат,

Сингилгинам кўриб келайин.

 

У муштипар, кўнгли яримдир,

Етмаса жон,етса заримдир.

Кўнглин олмоқ бир таскинимдир,

Сингилгинам кўриб келайин.

 

Боласи йўқлигин сездирмай,

Кўзида ёшларни сиздирмай,

Беҳуда хаёлла кездирмай,

Синглимни бир кўриб келайин.

Ҳурматой УМАРОВА,

Асака тумани.

ДАДАЖОНИМ

Соғинган кўнглимга куч берсин Оллоҳ,

Fамдан нари қилсин илоҳим сизни.

Эркалаб, суясиз ҳамиша бизни,

Ўғилдан кам кўрмай ўстирган қизни.

 

Булоқ сувидайин тоза кўнглингиз,

Ўлчаб бўлмайдида сизнинг меҳрингиз.

Уммон сувлари-ю, тошарди денгиз,

Шундайин отам бор ягона, тенгсиз.

 

Худойимнинг суйган бандасиман мен,

Меҳрибон отамнинг эркасиман мен.

Бошимга тож қилган умр бергин сен,

Дадамни асрагин, яратган Оллоҳ.

 

Дунё ташвишлари тугамаса ҳеч,

Тушкунликка тушманг, дадажоним ҳеч.

Бахтли кунлар олдинда, бўлмас сира кеч,

Дадажон, асрасин Оллоҳим сизни!

Дилдора МАМАРАСУЛОВА,

Асака туманидаги 24-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

Омон бўлинг,  устозлар!

Дунёда энг мартабали ўзингиз,

Ўлчанса гар, тиллога тенг сўзингиз.

Меҳр тўла боқар доим кўзингиз,

Бахтимизга омон бўлинг, устозлар!

 

Бировга ҳеч ғаразликни билмаган,

Чеккан заҳматини миннат қилмаган.

Қийналса ҳам ўз касбини қўймаган,

Бахтимизга омон бўлинг, устозлар!

 

Устоз деган номни оқлаш осонмас,

Жон қийнамай ҳеч ким ҳурмат қозонмас.

Қадрингизни билмаса ким, инсонмас,

Бахтимизга омон бўлинг, устозлар!

 

Бундан сўнг ҳам ҳалол бўлсин нонингиз,

Янгиликка йўғрилсин ҳар онингиз.

Доимо пок сақлансин иймонингиз,

Бахтимизга омон бўлинг, устозлар!

 

Тўхтахон ПАРПИЕВА,

Андижон шаҳри.

 

ЁмFир

Ёмғир сени ёмон кўраман чиндан,

Билмадим заминга нени тилайсан?

Булутлар хафақон йиғлаган кундан,

Кўксимда бир юрак ёнар билмайсан.

 

Ёмғир сени ёмон кўраман чиндан,

Бунча томчиларинг этмаса таҳқир.

Ёмғир сени ёмон кўраман чиндан,

Онамнинг ашкига ўхшайсан ахир.

Ирода ОРИФЖОНОВА,

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби

 ўқувчиси.

ШЕЪРИЯТ

Ижодни дилимга солибди тангрим,

Хаёлим қувлайди, тинч қўймас мени.

Қалбим шодликларга тўлди лиммо-лим,

Илҳомим шеър билан сийласин мени.

 

Адабиётдаги гўзал чизгилар,

Мени ижодкор қилдию қўйди.

Адабиётдаги шодон бу қуёш,

Менга ҳаёт янглиғ нурни таратди.

 

Менинг шеърга бўлган иштиёқ, севгим,

Қўлларимдан тутсин доимо маҳкам.

Қалбимдаги сўнмас, нурли туғёнлар,

Элтсин мени қасрларга муҳташам.

Бокира МЎЙДИНОВА,

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби

ўқувчиси.     

 Ўкинч

Кўзимни очаман ҳар тонг уйқудан,

Қошимда туради онам меҳрибон.

Аммо, кўнгил бўм-бўш, қийнайди ҳижрон,

Сиз йўқсиз ёнимда, афсус отажон.

Ўртоқларим кийса либосин янги,

Таралса юзидан табассум, кулги.

Қўлларидан ушлаб бирга дадаси,

Қайтсалар мактабдан уйга ҳар куни.

Юрагим тубидан жой олар ўкинч,

Сиз томон талпинар қалбимда соғинч.

Уларга боқаман ўксиниб ҳар он,

Наҳот ўйламайсиз, мени отажон?!  

Гулнора МАҲКАМОВА,

Избоскан тумани.

Шўхлигидан пешона Fурра

Укам томдан йиқилиб тушиб,

Оёқ-қўли кетибди шишиб.

Йиртилибди қаранг янги шим,

Кўзидан ёш оқарди  тим-тим.

 

Бир ҳафтада, тузалди укам,

Хурсандликдан қувнайди кўзи.

Тузалдим, деб сакради "урра",

Яна бўлди  пешона ғурра.

 

Дилшода АБДУМУТАЛИПОВА,

 

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчиси.