+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

АНДИЖОННОМА

Тонгда кўк кездим-у, учоқдан тушиб,

Бир капалак янглиғ гулзорга кўндим,

Ёзу кузларин ҳам бағрига босиб

Кетмас бўлиб келган баҳорга қўндим.

Кўксимда бир туғён уйғонди гўё,

Жаннат боғида жон уйғонди гўё,

Жон бўлиб Андижон уйғонди гўё,

Онамдай жилмайган диёрга қўндим.

Жилмайган у - сизми, аҳли Андижон?

Шундай ёруғ юзми аҳли Андижон?

 

Дунёга ларз солган Бобурларининг

Бежиз "анда жони" қолмабди, дедим,

Илгари бўлганми, билмадим, аммо,

Энди ҳеч ёмони қолмабди, дедим.

Осмонларни ўпган биносин кўриб,

Фаришта қиёсли момосин кўриб,

Шукронасин кўриб, дуосин кўриб,

Кўксида армони қолмабди, дедим.

Юраги оташми, аҳли Андижон?

Иймонга туташми аҳли Андижон?

 

Тонглар райхон бўйин етаклаб юрар,

Тунда юлдуз қўнган кўчасин кўрдим,

Еллар бахтнинг куйин етаклаб юрар,

Елга куйдошларнинг нечасин кўрдим.

Бунда барча шоир, ҳофиздир бари,

Куйлагинг келади қувнаган сари,

Қаҳқаҳа улашиб аскиялари -

Назму  наволарнинг кечасин кўрдим.

Боғлар шеър айтдими, аҳли Андижон?

Чўлпонинг қайтдими аҳли Андижон?

 

Ҳадсиз эврилишдан тўйса бу дунё,

Бир куни жаҳолат тутса бўйнидан,

Бизни меҳр билан қутқариб бер, деб

Аҳли Андижонни олар қўйнидан.

Беғубор жилвасин ёйиб оламга

Нурга тўлиб қараб асраб берар у.

Кўксида бир оғриқ инграб турса ҳам,

Майин кулиб қараб асраб берар у.

Асли офтобрўйдир аҳли Андижон!

Шундай меҳргўйдир аҳли Андижон!

 

Мен мақтамоқ учун олмадим қалам,

Кўнглимнинг бир қисми тўкилди холос,

Бу эл - камтаргина, не қилдик, дейди,

Ахир меҳмонсиз, дер ўз феълига хос.

У шундай, меҳмонни шундай суяди,

Гар нонин топмаса, жонин қўяди,

Қалбни эса секин чертиб қўяди,

"Ўзбек шу-да, асли!" деган бир овоз.

О, камтар ўзбегим - аҳли Андижон!

Ўзагим, ўзлигим - аҳли Андижон!

 

                     Шаҳло АҲРОРОВА