+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 22 Авг 2019
    Кўнгиллар обод бўлди
    САХОВАТ Яқиндагина ўтган Қурбон ҳайити, қолаверса, яқинлашиб келаётган мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 28 йиллик байрами олдидан вилоятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга…
  • 22 Авг 2019
    МАКТАБЛАРДА КИМЛАР БЕПУЛ ДАРСЛИКЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ?
    Буни билиб қўйинг! Биринчи синф, "Меҳрибонлик" уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.…
  • 22 Авг 2019
    ОЛТИНКЎЛДА ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР КАМАЙДИ
    Олтинкўл туманида "Фикр, сўз, таҳлил, амалий иш бирлиги - фаолиятнинг муҳим мезони" мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Вилоят ҳамда Олтинкўл тумани хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


Якунланмаган севги

Кечинма

Инсон ниманингдир қадрига етиш учун олдин уни йўқотиши керак экан. Бир вақтлар менинг қадримга етмаган, алоқамизни узган инсон бугун азоб ила, соғинганини ва алоқамизни тиклагиси келганини айтди. Бу сўзларни эшитдим-у, телефонни ўчирдим. Шу дам бутун танам музлаб, титроқ босган лабларим, нега-нега?, дея савол отар эди. Ўз-ўзимга берилган бу саволга кўз ёшларим жавоб бергандай бўларди.

Хотиралар эса мени ўз домига тортиб, тиниқ, мусаффо, беғубор, пок муҳаббатим томон етаклар эди. Ҳа эсимда, бир неча йиллар аввал мен шундай севгининг асираси эдим. Fунча мисол, ҳали очилиб улгурмаган атиргул каби, гўзал бир қиз эдим. Гард юқмаган бу бастимга кимлар харидор бўлмаган дейсиз, босган қадамимга гуллар отишар, бир бор суҳбат қурмоқ учун қанча оввора-ю саргардонлар бўлишарди.  Буларни бетайин туйғулар, дея эътибор бермай юрган бу мағрур қиз, оддийгина, кўримсиз, камтар, соддагина бир йигит қаршисида ожиз бўлиб, нафақат юрагини, балки, орзу-умидлари, ўйчан хаёлларини, қалб тубида асраб келган, ҳамма-ҳаммадан  яширган сирларини, ишончу, садоқатини, барча-барчасини унга топширди.

Унинг қаршисида шунчалар ожиз эдимки, ҳатто ўзимни ҳам ўйламай, у билан  ёниб турган ўтга ҳам бирга киришга рози эдим. Мен  биринчи бор учрашувдаёқ  унга нисбатан бефарқ эмаслигимни билдирдим. Кунлар ўтган сайин туйғуларимиз жиддийлаша бошлади, мен эса унга ўрганиб бўлган эдим.

Тамом, энди усиз менга гўё ҳаёт йўқ,  у бўлмаса кунларим маъносиз, зерикарли туюлаверар эди, у бўлмаса кундузлар ҳам қоронғу-ю, зулматда танҳо қолгандай ўксинар эдим.  Шунинг учун ҳар суҳбат қурганимизда "мени ҳеч қачон ташлаб кетманг", дея қайта-қайта таъкидлар эдим. У ҳам мени ёлғиз қолдириб кетмаслигига ишонтирар эди.

Кунлар ўтган сайин, у мендан узоқлаша бошлади. Мендан тинмай нолир, камчиликларимни айтиб, мендан безигандай ўзидан узоқлаштиришга уринарди. Мен эса тобора унга яқинлашар, тинмай унинг кўнглини олиш учун оввора эдим. Аммо бефойда, тамом, у аниқ бошқа бир қизга ошиқ бўлган. Мен тақдир қаршисида ожиз эдим, ахир ўзи хоҳламаса мажбурлаб ёнимда олиб қололмайман-ку.

Сўнгги сўзни мен айтишим керак эди, сабаби у ё кетмади, ё қолмади. Ўртада менинг беғубор туйғуларим азобланар эди. Ва мен сўнгги сўзни айтдим. «Бас, мен севгимдан кечдим, сиз ҳам бахтли бўлинг!»

Кетдим, у ҳатто мени олиб қолишга ҳам уринмади, қўлимдан тутиб, бир сўз айтишни ўзига жоиз кўрмади. Мен эса ортимга боқмадим, қўлимда турган соябонни маҳкам қучдиму кетдим. Шу кетганча узоқ йўл юрдим, аммо манзилим тайин эмас эди, мен ўзимда эмасдим. Ана энди бу юракнинг азоб беришини-чи, дод деб фарёд урсанг, бутун коинот фарёдимдан ларзага келса, деб ўйладим. Қалбим оғриди, бу оғриқ азоб берар руҳимга, чарчаган нигоҳлар хоҳламасди ортиқ бу ҳаётга боқишни, нафас олиш ҳам малол келарди, юришдан чарчади оёқлар, танам бир қаттиқ чарчади-ю ерга йиқилдим!

Кўзларимни очганимда касалхонада эдим, тепамда онам мунғайиб турарди:

-Хайрият, ўзингга келдинг қизим, хавотирдан ўлдим-ку, дўхтир айтди кучли чарчоқдан экан, бўлди, уйга кетамиз,     бошқа ишламайсан, қишлоққа олиб кетаман жоним болам, мени росса қўрқитдинг, эрталаб  бўлсин, йўлга чиқамиз...

Мана, неча уйқусиз соатлардан сўнг тонг ҳам отди, мен тайёрландим ва онам иккимиз уйимизга кетдик. Менинг якунланмаган севгим шу ерда, шаҳарда қолади, токи, бу севги қиссаси якунланмас экан, ҳаётимнинг янги муҳаббат саҳифаси очилмайди. Сўнгги сўз - мен кетдим.

 

Сен менинг қалбимда ўчмас шамчироқ,

Йиғлаб киприкларим  ёшланди.

Аламларим йўлда саргардон,

Менинг  ишқим энди бошланди.

Мажнун мисол ёнсам кўйингда,

Кетсам умид юлдузим томон.

Ҳатто ўлим олқишлаганда,

Бўл, азизим, мен учун омон.

Сохта севги  бўлди танамни,

Жисмим энди жондан тонмоқда.

Сен ёнимда бўлган чоғларинг,

Бахтдан юрак оташ ёнмоқда.

Айт не керак жонимдан ўзга,

Борим бериб, кетардим аста.

Фақат жоним, жоним сўрама,

Ахир беролмайман юрагим хаста.

 

Муҳайё