+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Яхши хулқнинг боши ҳаёдир

Мутолаа

 (Ёхуд "Қизларжон" китобини ўқиб)

- Ҳаё деганда нимани тушунасиз?

- Ҳаёнинг қандай зарурияти бор?

- Ҳаё қандай ҳолатларда намоён бўлади, нималарда кўринади? Унинг қандай мезонлари бор?

Сиз, муҳтарама қизларжон, ҳаё ҳақидаги юқоридаги саволларга жавобни яқиндагина "Ҳилол нашр" нашриётида чоп этилган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қизи Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига мансуб "Қизларжон" деб номланган китобдан тўкис маълумотлар олишингиз мумкин.

Китобни қўлингизга олиб ўқир экансиз, ҳар қандай ишингиз бўлса ҳам, ўқишдан тўхтагингиз келмайди. Чунки, китоб жуда ширали, тушунарли услуб ва равон тилда ёзилган.  Китоб мўъжазгина бўлса-да, бир қанча долзарб мавзуларни ўз ичига олган. Ушбу китобни нафақат қизлар, балки оналар, қайноналар, қайноталар ва куёвлар ҳам мутолаа қилса фойдадан холи бўлмайди. 

Китоб пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг муборак ҳадиси билан бошланади.

Ҳадисда Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Кишининг учта қизи бўлса ва уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади" (Имом Бухорий, "Адабул муфрада").

Китобда сўзбошидан бошлаб ҳар бир мавзу алоҳида, ўзига хос мисоллар орқали ёритилади. 

Китобдан жуда кўп қизиқарли мавзулар ўрин олган. Масалан, "Қизингиз балоғат ёшида" номли бўлимида қизларнинг балоғат ёки ўсмирлик босқичида танадаги ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда руҳий ва шахсий ўзгаришлар юз бериши, хусусан,  қиз боланинг ўзини кўрсатишга бўлган рағбати атроф - оламга, жамиятга, оиладаги кишилардан бошқаларга интилиши, баъзи интизомларга бўйсунмаслик, ўзга жисмга   мойиллик, улар билан билвосита ёки бевосита алоқалар ўрнатишга бўлган рағбат ва ҳоказолар пайдо бўлиши билан боғлиқ жараёнлар қаламга олинади.

Бу хусусиятларни жамлаган қиз ўзининг мазкур хатти-ҳаракатлари билан онасига: "Мен энди аёлман. Мен мустақил табиатга эгаман. Шу пайтгача сиз ёш боладек муомала қилиб келган қизча эмасман, деб мактуб йўллагандек бўлади. Мана шу эркин хавф-хатар пистирма қуриб ётади".

Fўрлик, ёшлик, тажрибасизлик ва руҳий бўшлиқ қиз болани айнан шу босқичда, яъни асосан ўсмирлик даврида ҳар нарсага ишонувчан қилиб қўяди. Агар ана шу даврда унга етарли даражада эътибор қилинмаса, жўш уриб турган туйғулар, ўзга жинсга бўлган      мойиллик унинг тўғри йўлдан тойилишига сабаб бўлиши мумкин...

 "Қизларжонга ҳам қалб нидоларим бор", "Ўзлигингизга қайтинг, бегойимлар" деб номланган сарлавҳалар остида ёритилган мавзуларда асосан, ҳаё ҳақида сўз боради. Муаллиф ўзининг ҳаётий кузатишларини келиб чиқиб, ҳаё ҳақида тўла маълумотлар беришга ҳаракат қилади.  Хусусан,   китобда шундай сатрлар бор:

... Келинг, аввало ҳаё аслида нима эканини, унинг ҳақиқатини билиб олайлик.

Расулуллоҳ (с.а.в) ҳаё ҳақида: "Ҳар бир диннинг хулқи бор, Исломнинг хулқи эса ҳаёдир" деб марҳамат қилганлар.

Умар (Р.А): "Кимнинг ҳаёси кам бўлса, тақвоси камаяди, кимнинг тақвоси камайса, қалби ўлади" деганлар ва қалб тириклигини бошқа ҳусн хулқларга эмас, айнан ҳаёга боғлаганлар.

Ойша розияллоҳу анҳу ҳам кўпинча "Яхши хулқларнинг боши ҳаёдир" деб айтар эдилар.

Муаллиф ҳаёни таърифлашда Абдулла Қодирий асарида ўзбек аёллари учун ибрат даражасида тасвирлаган Кумушбибини бир эсга олишни тавсия этади.

Ҳаёси қанчалар олий, хулқи қанчалар гўзал эди! Юсуфбек ҳожини эсланг, ҳайбати ва ҳурмати қанчалар юксак эди. Уларнинг илк бор кўришиши ёритилган саҳналар ёдингиздами? "Кумуш уялиб, зўрғагина салом берди ва Юсуфбек ҳожининг яқинига келиб, бўйин эгди. Ҳожи қўли билан Кумушнинг елкасига қоқиб қўйди ва Кумушнинг манглайига тегизиб олган ўз қўлини ўпти..."

Мана сизга ўзбекнинг қайнота - келинлари муносабати! Мана сизга ҳаёнинг юксак намунаси!

Муҳтарам китобхон! Юқорида китоб ҳақида қисқагина, унда қамраб олинган баъзи мавзулар хусусида тўхталдим холос. Ушбу китобни мутолаа қилиб англаганим шу бўлдики, ушбу китобни ўқиган  ўзбек қизлари ундан фақат ибрат олади, яхшиликни ўрганади. Тарбия, одоб-ахлоқ, ҳаё, ибо ҳақида жуда кўп нарсаларни билиб олади. Юртдошларимиз, айниқса, қизларимиз, оналаримиз уни олиб ўқисалар ўзлари учун тегишли хулоса чиқарадилар. Битиклар кимларнидир яхши йўлга солса, улардан кимлардир сабоқ олса,  китоб муаллифаси ўзининг камтарона меҳнатидан шод бўлади.

Хайруллоҳ ҳожи мулла Умрзоқ домла ўғли,

АДУ Ўзбек тилшунослик кафедраси араб тили

 

 муаллими.