+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Муҳаммаднинг кўнглида ошиён қурган қуш

Ўзбек элининг ардоқли шоири бўлмиш Муҳаммад Юсуф барчанинг кўнглидан бирдек жой олган шоирдир. Унинг ижоди бамисоли тошни ёриб чиққан булоққа ўхшайди, шеърлари эса мана шу булоқда мавжланиб турган тўлқиндир. Шоир ижодида Ватан мавзуси асосий ўрин эгаллайди. Юртга муҳаббат унинг учун барча туйғулардан устун эди. Шоир шеърларинин бетакрорлиги ҳақида жуда кўп эътирофлар айтилган. Жумладан, севимли шоиримиз Абдулла Орипов "унинг қалбида аллақандай бир соҳир қуш доимо сайраб туради, деган гапни кўп бора эшитган эдик. Ўша қуш айнан Муҳаммаджоннинг, яъни Муҳаммад Юсуфнинг юрагида ошиён қурганига мен астойдил ишонаман. Унинг кўзлари ҳам, чеҳраси ҳам ҳамиша латиф бир куйни хониш қилгандек эди", - деган эди.

Дарҳақиқат, Муҳаммад Юсуф ватанпарвар, хокисор ва камтарин шоир эди. Унинг қай бир шеърини ўқимайлик, танамизга титроқ кириб, юракларимиз жунбушга келади.

Лочин нетар кўкда, кўзи ўтмаса,

Синдир қаламингни, сўзи ўтмаса.

Ватан десанг ўпканг тўлиб кетмаса,

Шеър ёзишга бало борми, биродар.

Мазкур шеъри орқали шоир турли  баландпарвоз гаплар билан мадҳ этишдан олдин Ватанни самимий, чин дилдан, бетаъма севиш кераклигини таъкидлайди.

Муҳаммад Юсуф мана шундай пок қалб, софдил ва маҳзун юрак эгаси эди. Унинг ижоди тошни ёриб чиққан булоқ мисоли.

Унинг шеърлари руҳингизга ором, қалбингизга ҳузур бағишлайди.

Биз, унинг издошлари шоир юрган йўл, ёритган макон томон илдам қадам ташлашга ваъда берамиз.

Моҳинур АБДУВОҲИДОВА,

 

 Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчиси.