+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Муҳаббат мактуби

Кўнгил туFёни

Салом сирли муҳаббатим. Яна сизга соғинчли мактубимни йўллайман. Адоқсиз соғинчлар ҳақида мактублар битавериб, сизнинг ҳам жонингизга тегиб кетгандирман. Сизсизликка кўникиш жуда қийин кечмоқда.

Ёдингиздами, бундан анча йиллар илгари қизил гуллардан даста олиб келгандингиз. Мен ўша кунни асло унутмайман, ўшанда дунёдаги энг бахтиёр инсон эдим. Негаки, мен ўшанда ўзгача орзулар осмонида шаддод ва қувноқ, жуда ҳам қайсар ва эрка эдим. Ҳозир асло ундай эмас. Анчагина ўзгардим, ҳаётга бўлган қизиқишим, интилишим, қарашларим бугун бутунлай бошқача. Йўқ, йўқ... сиз хавотир олманг, юрагимда ҳамон сизга бўлган ишқ яширин, ҳамон ўша-ўшандай. Сизга бўлган муносабатим асло ўзгармаган, сиз мендан олислаб кетсангиз ҳам, қалбимга мислсиз   соғинчлар солсангиз ҳам, фақат сизни кутавераман. Юрагимда куртак отган туйғуларимни бор гўзалликларга, қувончга ўрайвераман.

Билмадим, Сиз ҳамон ўша мен билган инсонмисиз? Хафа бўлсам овутгувчи, қувончимга шерик бўладиган. Ёки мендан олисда юриб, ҳаётга қарашларингиз ўзгардими? Нима бўлган тақдирда ҳам, сиз мен учун ўша-ўшасиз. Ўша менга кулиб боқувчи, самимиятга йўғрилган кўзлар, фақат исмим айтгувчи юрагингиз, меҳрингиз ўша-ўшалигига ишонаман. Шунга умид қилиб яшайман.

Юрагингизда ўша мен билган ишқ, севги тафти сўнмаслигига ишонаман. Яна ёнимга келиб, қаҳратон қишларда ҳам мен учун баҳорий туйғуларни туҳфа этишингизга, қувонч тўла кўзларингиз фақат мени кўришига, ўша мен ёқтирган қизил атиргуллардан қучоқ-қучоқ ҳадя этишингизга ишонаман. Яна шуни истардимки, мен ва сиз орзу қилган муҳаббат қасрига мени умрбодга олиб кетасиз.

Ўша кунни интиқиб кутиб қоламан.

 

ЮЛДУЗОЙ