+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БОЙЛИК

Қатра

Инсонни кибрга бошловчи, бемеҳр қилувчи, яқинларни бир-биридан жудо этгувчи ёмон одатлардан бири  бу - бойлик. Инсон бой бўлган сари янада бойроқ бўлишни, данғиллама ҳовлисини хашаматли қилишни истаб қолади. Охир-оқибат бойликка шу даражада ружу қўядики, инсофни, диёнатни, оқибатни унутади.

Бадавлат  инсон  қўлини  кўкка  чўзса  етадигандай, дунёларни сотиб олишга қодирдай гўё. Чунки, бойлик хунукни чиройли, йўқ обрўни бор қилади. Наздида уни ҳеч қачон тарк этмайдигандек туюлади. Шундан бўлса керак инсон бойликни ўзидан-да ортиқроқ кўради. Бойлик деб яқинларидан, керак бўлса виждонидан кечади.

Аммо, одамлар оддийгина бир ҳақиқатни билишни истамайди, бойлик ҳеч қачон ҳеч кимга вафо қилмайди. Негаки, бугун бор, эртага у бўлмаслиги мумкин.

 

Назира ДАДАБОЕВА