+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ВАТАНИМ ТИНЧЛИГИ УЧУН ШУКРОНА КЕЛТИРАМАН

Изҳор

Мустақил Ўзбекистоннинг кечаги куни, бугуни, эртаси ҳақида ўйлаганимда ўтган 27 йил ичида амалга оширилган улуғвор ишлар ҳудди кино лентасидек кўз ўнгимдан ўтади. Бу ишларда, юртимиз шуҳратининг юксалишида  Ватан ҳимоячиларининг муносиб ҳиссалари бор.

Қишнинг қаҳратон кунларида, ёзнинг жазирама иссиғида ҳам бепаён ва муқаддас Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаб турган ҳарбийларни кўрганимда кўнглим осмон қадар юксалади. Биламанки, улар ҳарбийликни муқаддас билади, юракларида халққа хизмат қилиш сурури жўшиб туради. Уларнинг тийрак нигоҳларига боққанимизда эртанги кунга ишончимиз ортади.

Эрталаб уйқудан уйғонар эканман Ватаним тинчлиги учун "Худога шукр!" дейман. Юрт осойишталигидан бошим кўкка етади. Кимдир боласини етаклаб боғчага, кимдир мактабга, кимдир ишга, кимдир рўзғор ташвишида бозорга отланади. Нуроний отахонлар, кайвони момолар дуога қўл очиб, бугунги кун учун шукроналар келтиришади.

Хизмат жойларида ўз бурчини  сидқидилдан ўтаётган ҳарбийларимиз      тинчлигимиз, осойишталигимиз посбонларидир. Ана шу осойишталик туфайли барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, юртимиз тараққиёт сари юз тутмоқда, одамларимиз фаровон турмуш кечирмоқда.

Юрт равнақи йўлида халқ билан ҳамнафас, лозим бўлса, жонини фидо қилишга тайёр Ватанмиз ҳимоячиларини байрам билан қутлайман!

Dилноза ИМИНОВА

 

Андижон педагогика коллежи ўқитувчиси.